"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Роналдуга ўринбосар топиб қўйди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Роналдуга ўринбосар топиб қўйди

Миш-мишларга кўра, Криштиану Роналду Чемпионлар лигасида ўйнаш ниятида ва шунинг учун ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиш имкониятини кўриб чиқади. "Қизил иблислар" Роналдуни сақлаб қолишмоқчи, бироқ айни пайтда барча мумкин бўлган вариантларни ишлаб чиқишмоқда.

Mirror нашри хабарига кўра, Криштиану Роналду кетса, "Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг раҳбариятдан "Аякс"да ўзи билан бирга ишлаган Энтони билан шартнома имзолашни сўрайди.

"Қизил иблислар" 22 ёшли бразилиялик футболчига узоқ вақтдан бери қизиқиш билдириб келишаётганди, аммо Амстердам клуби томонидан белгиланган 70 миллион фунт стерлинг (тахминан 81 миллион евро) "МЮ"ни қўрқитмоқда. Манбанинг таъкидлашича, агар Роналду кетса, тен Хаг клубдан Энтонини сотиб олишни сўрайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!