Sunview Group компанияси менежери Энергетика вазирлиги қошидаги Yashil Energiya МЧЖ билан ижтимоий объектлар ва давлат идораларига панелларни ўрнатиш ишларини бошлашга тайёрлигини маълум қилди.
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Селангор штатининг Куала-Лангат тумани Женжаром шаҳарчаси ҳудудида жойлашган Sunview Group компаниясига қарашли қуёш фотоэлектр станциясига ташриф буюриб, компаниянинг лойиҳалар менежери Жон Стид билан учрашув ўтказди.
Учрашув аввалида Жон Стид компания томонидан ушбу Женжаром қуёш фотоэлектр станциясининг техник хусусиятлари билан таништирди. Унинг айтишича, 32 гектар майдонда қурилган ушбу станция шу йил июл ойида қуриб битказилган. Станциянинг умумий қуввати 26 МВт ва умумий электр тармоғига электр энергияси узатмоқда.
Sunview Group компанияси вакилига кўра, жорий йил июл ойида компания ва Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ўртасида иккита қуёш электр станцияларини қуриш бўйича дастлабки шартларни белгилаш тўғрисидаги битим имзоланган.
Жон Стид Энергетика вазирлиги қошидаги Yashil Energiya МЧЖ билан ижтимоий объектлар ва давлат идораларига панелларни ўрнатиш ишларини бошлашга тайёрлигини маълум қилди.
Sunview Group компанияси вакили, шунингдек, компания Қашқадарё вилоятида сув насос станцияларини қайта тикланувчи электр манбалари билан таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари ва техник хусусиятлари ўрганиш ишларини ҳам бошлашга тайёрлиги билдирди.
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко Россия Федерациясининг 810-денгиз пиёдалари бригадасига “муваффақиятли зарба” берилганини эълон қилди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.