Мактаб формасидаги бош кийим масаласи кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

A A A
Мактаб формасидаги бош кийим масаласи кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Халқ таълим вазирлиги ҳукуматнинг янги қарори лойиҳасини жойлаштиргани ҳақида аввал хабар берилган эди.

Қайд этиш ўринлики, “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси нафақат ушбу порталда балки ижтимоий тармоқларда ҳам фуқаролар томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда ҳамда мактаб либоси борасида турли-туман жўяли фикрлар билдирилишига асос бўлмоқда.

Қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида эълон қилинганидан сўнг, фуқаролар томонидан билдирилаётган таклиф ёки эътирозларнинг аксарияти қарор лойиҳасининг 9-бандига, айримлари мактаб формаларининг фақат “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси корхоналари томонидан етказиб берилишига нисбатан билдирилган.

Хусусан, қуйида кўпсонли фикр-мулоҳазаларнинг айримларини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Изоҳлар имло хатолари билан бироз қисқартирилган шаклда олинди.

2018-06-12 17:06:45 Madaminov Azam Akmalovich

"9. Ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим, таълим муассасасида ўтказиладиган турли тадбирлар жараёни бундан мустасно."

Мана шу банд нотўғри ва ноқонуний.

1. Президентимиз маактаб формаси ўзбек менталитетимизга мос бўлсин деганлар.

2. Ўзбек қизлари азалдан бош кийимда, яъни дўппи кийиб ёки рўмол ўраб юрганлар.

3. Бош кийимда юриш бу авваламбор гигиена, ҳар жойда соч толалари тўкилиб юришини олдини олади.

4. Бош кийими бу бошни шамолашдан, совуқдан сақлайди.

5. Бош кийим билан юришни ҳоҳлайдиганлар бош кийимда юрсин, ҳоҳламаганлар бош кийимсиз юраверсин. Жамиятда ғашлик келтириб чиқаришни нима кераги бор?

Умуман олганда бош кийимда мактабга боришни тақиқлаш ҳам инсон ҳуқуқларини бузиш, ҳам миллийлигимизга қарши бориш бўлади.

2018-06-12 17:19:31 tolakov adxamjon abduhalilovich

Нега энди мени қизим мактабда бошяланг юриши керак? Бу хужжатни 9-бандини ишлаб чиққан одам фуқароларимизга, Президент сиёсатига, диний ва миллий қадриятларимизга тупурган шекилли. Бошяланг юриш хақидаги қисми олиб ташланишини талаб қиламан. Хохлаган бошяланг келиши мумкин, лекин хохлаган албатта рўмолда боришлари шарт.

2018-06-13 10:42:18 Bozorov Furqatjon Nurmadjon o'g'li

uchinchi masala: bosh kiyimda borish: hamma maktab ham qishni sovuq kunlarida isiyvermaydi. shuni inobatga olib tuzatish kiritilsin/

2018-06-13 10:56:25 Muratov Bobir Tulkinovich

Forma bo'lgani yaxshi, hammada bir xil kiyim bo'lsa, bola birovdan o'zini ustun ko'rmaydi. Lekin formani belgilashda milliy-diniy qadriyatlarimiz ham e'tiborga olinishi kerak. Butun mamlakat uchun qaror chiqarayotganda, jamiyatning barcha qatlamlari qiziqishlarini hamda qaroringizning kelajakdagi oqibatlarini hisobga olishingizni so'rayman. Ahir mustaqil erkin demokratik jamiyatda yashayapmizku, pasdagi bo'lim umuman mantiqqa to'g'ri kelmaydi.

"9. Ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим, таълим муассасасида ўтказиладиган турли тадбирлар жараёни бундан мустасно."

G'arb mamlakatlarida ham o'quvchilarning maktabga bosh kiyimda kelishlariga qarshilik qilinmaydi. Biz esa 90% aholisi musulmon yurt bo'lsak.

2018-06-13 17:46:05 Adizov Obid Arifjanovich

Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ - "замонавий" сўзи нимага керак...

2018-06-14 13:50:59 Maqsudov Hojimurod isoqjonovich

9- O'quvchilar talim muassasasida bosh kiyimsiz yurishlari kerak degan joyini biroz O'zgartirish kerak bosh kiyim yani dòppi va romol bizning milliy liboslarimiz hamda chekka hududlarda qishda maktablar issiq bo'lmaydi shuning uchun o'quvchilar bosh kiyim bolalar shapka qizlar romol yoki boshqa bosh kiyimda kelishadi bu tarafini hisobga olish kerak

Bundan tashqari yana yurtimiz aholisi musulmonlardir

Mayli oddiy xalqni emas boshqa tarafdan masalaga etibor berilsa

Misol uchun muftiy Usmonhon Alimovni nabiralari farzandlari bor yoki boshqa kòplab imom do'mlaarimizni farzandlari ham maktablarda O'qiydi ular qanday qilib bosh kiyimsiz yani romolsiz farzandlarini maktabga yuboradi bu insonlar halqimizga dinimizni òrgatishsa talim berishsa dindan gapirishsa nasihat qilishsa lekin farzandalari romolsiz holda maktabga borsa buni qanday qabul qiladi odamlar nima deydi shuning ichun 9- qismni o'zgartish kerak

2018-06-14 14:28:48 Yusufjanov Rustamjon Abdukaxxorovich

"9. Ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим, таълим муассасасида ўтказиладиган турли тадбирлар жараёни бундан мустасно."

Мазкур банди Конституцияга зид. Вояга етган муслима кизларнинг бош кийимсиз юриши эътикодий жихатдан тугри булмайди. Одатда бизни шароитда аёллар 10-11 ёшда Ислом дини нуктаи назардан тулик вояга етади. Конституциянинг 29 моддасида жумладан эътикод эркинлиги тугрисида суз боради. Демак Узбекистоннинг хар бир фукароси уз эътикоди асосида яшашга хакли. Бунга зид келувчи хар кандай конун коидалар мутлако асоссиз деб хисоблайман.

2018-06-14 14:48:13 Otamatov Rustam Mahammadjanovich

"9. Ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим, таълим муассасасида ўтказиладиган турли тадбирлар жараёни бундан мустасно."

Карордаги мазкур пункт таълим сохасининг ривожланишига хеч кандай дахли йук. Хар бир пункт таълим сохасини ижобий томонга узгартириш учун хизмат килиш керак. Хохлаган укувчи бош кийимсиз юрсин, хохлаган бош кийим билан юрсин. асосийси миллийлигини йукотмасин. Румол ёки миллий дуппи бизнинг миллийлигимиз белгисидир.

2018-06-14 18:36:14 Askarov Nodirbek Abdulazizovich

Yubkani tizzadan kalta bo'lmasligini xech kim nazorat qilmasa xam boshni yalang bo'lishi qattiq nazorat qilishsa kerak bu turishda. Xalq sizlardan nima kutayotgan ediyu afsus, muxokamaga qo'ygan qarorlaring bilan mentalitetimizga, o'zbekligimizga va musulmonligimizga oyoq qo'yayotganlaringni naxot xis qilmasangizlar.

2018-06-15 00:03:51 Raxmonberganov Otabek Raxmonbergan o`g`li

Nizom bo`lyicha o`z fikrimni bildirmoqchi edim:

9-punkt - jiddiy tahlilga muhtoj. Qishloq sharoitida tashqarida kunduz kuni -10 C gacha sovuq bo`lishi (balki bundan ham sovuqroq), qishloq joylarining 80% ida gaz yetishmasligi muammosi borligini inobatga olsak, maktab ichidagi harorat 0 C gacha tushishi kuzatiladi. Bunday sharoitda bosh kiyimsiz yurish - ahmoqlik. (Hali men buning diniy-huquqiy jihatlarini tahlil qilmadim)

11-14 punktlar bo`yicha - maktab o`zi tanlagan forma bo`yicha qancha kerak ekanligi haqida O`zto`qimachiliksanoatga buyurtma bergach, shu sondagi kiyimlar maktab o`quvchilari tomonidan sotib olinishiga "ixtiyoiy-majburiy javobgar" bo`lib qolmaydimi? Ba'zi o`quvchilar xuddi shu shakldagi kiyimni o`zi tikishni hohlab qolsa, yoki tumandagi boshqa tadbirkor O`zto`qimachiliksanoat taklif qilgandan yaxshiroq shartlar asosida yetkazib berishga rozi bo`lsa, maktab tanlash imkoniga egami? Qarorning shu bandlari ko`plab gumonlar paydo bo`lishiga sabab bo`layapti!!!

15,16,19 punktlar - Farzandlarining maktab formasida o`qishga kelmagani uchun Ota-onalarga maktab tomonidan qanday ta'sir choralari beriladi. Bu holatda, amaliyotda maktab "bolg`a va qasqon orasida qolishi" ehtimoli oshadi. Ya'ni, ota-ona iqtisodiy muammo, diniy e'tiqodi, shaxsiy g`arazi, e'tibosizligi yoki boshqa sabablar tufayli farzandini maktab formasi bilan ta'minlashdan bosh tortsa, maktabda ota-onaga ta'sir ko`rsatish mexanizmi mavjud emas, LEKIN yuqori boshqaruv organlarida o`quvchilarning maktab hududida formada yurmagani uchun maktabga ta'sir ko`rsatish mexanizmi JUDA yaxshi yo`lga qo`yilgan. Shu borada aniqroq ma'lumot berishni iloji bormi?

2018-06-16 23:55:47 Iminoxunov Nuruddin Abduqahhorovich

Қарорнинг 9 бандига ўзгартириш киритиш таклифи:

"Ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим, таълим муассасасида ўтказиладиган турли тадбирлар жараёни ҳамда миллий қадрият ва анаъаналаримиздаги бош киймлар (дўппи ва рўмол) бундан мустасно"

2018-06-17 00:04:56 Abdurasulov Behzodbek Bahodir o`g`li

Aslida, bu qaroning o'ziga qarshiman. Biror firma sifatliroq forma tikib berishiga ko'zim yetmaydi. Shunchaki, to'q rangli kostyum shim deb qo'yilsa yetarli edi.

Modomiki, agar qaror qabul qilinar ekan Nizomdagi, bosh kiyimsiz yurilsin degan bandi (9-band) olib tashlanishini talab qilaman! Qonunga zid nizomlarni qabul qilmanglar, iltimos. Aholining aksariyati musulmon-ku! O'zi mamlakatimizning shundoq ham havas qilarli bo'lmagan imidjini yer bilan bitta qilmoqchimisizlar?!

2018-06-17 00:10:28 Mamadiyorov Olimjon Umarovich

Қачонгача барчани қолиплашга харакат қиламиз, болаларни ҳар бир соҳага ижодий ёндошувини қўллаб-қувватлаш ўрнига уларни мажбурлаб "Инкубаторга" тиқамиз. Бозор иқтисодиёти шароитида ота-оналар учун бу замонавий форма қанчага тушади, фарзанди битта бўлса яхши, агар учта-тўртта бўлса нима қилади? Формага пулни қаердан олади? чекка ҳуддуда яшайдиган ва мардикорчилик эвазига зўрға кун кўраётганлар пулни қандай тўлайди?

иккинчи масала нима учун айнан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси монопол мавқега эга? агар мактаб формаси андозаларини рақобат асосида ишлаб чиқарилса нархи арзонлашади ва аҳолига қулайлик яратиладику ёки бу қарор ҳам кимнигдир мафаати учун мўлжалланганми?

учинчидан бош кийим масаласида юқоридаги фикрлар инобатга олиниши керак чунки айнан шу модда президентимиз кўрсатмаларига, миллий урф-одатларимизга зид келади.

Мактаб формаси жорий қилинган тақдирда ҳам жавобгарлик ўқитувчиларга юкланмаслиги керак, ўқитувчи дарс ўтсинми? дафтар текширсинми? ўқитувчиларнинг вазифаси юртимиз келажагига хисса қўшадиган кадрларни тайёрлаш.

2018-06-17 02:14:22 Akromov Saidasrorxo'ja Saidjalolxo'ja og'li

9. Ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим, таълим муассасасида ўтказиладиган турли тадбирлар жараёни бундан мустасно.

Bu bandni umuman bekor qilish yoki milliy bosh kiyimlar(do'ppi, ro'mol, hijob) bundan mustasno qilib o'zgartirish kerak !!!

2018-06-17 03:01:02 Усмонов Отабек Холмухаммедович

"9. Ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим, таълим муассасасида ўтказиладиган турли тадбирлар жараёни бундан мустасно".

Аслида, форма масаласида умумий тавсиялар билан чекланиш кифоя эди. Яъни унинг бичими, ранги каби умумий хусусиятларига чеклов сифатида. Лекин бир хил форма жорий қилишга киришилса ҳам, юқорида келтирилган банд ўзгартирилиши керак. Чунки маҳаллий қонунларимиз ҳамда Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган халқаро ҳуқуқ нормалари бўйича ота-она ўз фарзандини ўз эътиқодига кўра тарбиялаш ҳуқуқига эга. Қолаверса, ҳар кимнинг дини, эътиқоди тақозосига кўра кийиниш эркинлиги чекланмаслиги керак. Мактаб, институтларда қизларнинг рўмолда бўлиши нафақат кўпчилик аҳолиси мусулмон давлатларда, ҳатто ғарб давлатларида ҳам кузатилаётган тажриба. Бу билан бирортасида таълим сифати тушиб кетгани ҳам ёки бошқа бир салбий ҳолат юзага келгани ҳам йўқ.

Қайтанга, бу банднинг шу ҳолда қолдирилиши эътиқодига мувофиқ кийиниш истагида бўлган ота-она ва ўқувчиларда норозилик кайфиятини келтириб чиқаради. Мактаб, институт раҳбарияти билан улар ўртасида конфликтни келтириб чиқаради. Ахир айни масалада 15-20 йиллик тажрибамиз бор, қанча зиддиятларга гувоҳ бўлдик. Бу чеклов жорий сиёсатимизда ижобий баҳоланаётган диний эркинликлар йўналишида яна ишончсизликни уйғотади. Кийимнинг ранги, бичимига чеклов қўйилса-да, эътиқодидан келиб чиқиб, бош кийим кийиши, хусусан, рўмол ўраши, енг ва этакни узун кийиши эркин қўйилиши шарт. Президентимиз бизда қозонган ишончни гумон остига қўйманглар. Шундоқ ҳам чорак асрдан бери кундалик муаммога айланган масалани ечимсиз ташлаб кетманглар. Бу эркинлик аҳолининг эътиқод жиҳатидан барча қатламлари бирдек мамнун, ўзаро дўстона ҳаёт кечиришига ҳам сабаб бўлади. Бузғунчи кимсаларнинг аҳолимиз вакиллларида, хусусан, ёшларимизда жорий сиёсат ҳақида негатив фикр уйғотиб, ўз домига тортишларининг ҳам олди олинади.

2018-06-17 09:48:52 Нуримов Фурқат Муртозаевич

“9. Ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим, таълим муассасасида ўтказиладиган турли тадбирлар жараёни бундан мустасно.”

Юқоридаги бандга қатъий эътироз билдираман.

Ҳар бир ҳуқуқий-демократик давлатдаги ички қонун ва тартиблар, жумладан ўқув муассасалари низоми ва ички тартиби ҳам бош қонун - конституциянинг ҳеч қайси бандини инкор қилиши керак эмас.

Юқоридаги бандда эса фуқароларнинг эътиқод эркинлиги ҳуқуқига дахл қилинмоқда. Мактабга ҳижобда келган ўқувчи қиздан ҳижобни ечишни талаб қилиш Конституциянинг қўпол равишда бузилишидир. Ёшлар тарбияси, умуман, мактаблардаги таълим-тарбия сифати ҳаминқадар эканлиги бугун ҳаммага маълум, таълим сифати ва мактаблардаги муҳитни яхшилаш, ўқувчиларга бағрикенглик, адолат, эркинлик тушунчаларини амалда кўрсатган ҳолда сингдириб бориш, ота-оналарда ҳам таълим тизимимизга бўлган ишончни мустаҳкамлаш ўрнига яна эски хатоларни такрорлаш, эски ўзандан кетаверишдан мақсад нима?

Ҳурматли мутасаддилар, ўқувчи қизларнинг ҳижоби масаласи анчайин жиддий масала, бунга бефарқ бўлманг, илтимос.

Давлатни халқ билан яқинлаштириш, орадаги ишончни мустаҳкамлаш учун шунча иш қилинаётган пайтда давлат учун кичикроқ, фуқаролар учун муҳим аҳамият касб этадиган бу нозик масалада нотўғри қарор қабул қилмайлик, бу масала диний эътиқод масаласи эканини ёдда тутинг.

Ҳар бир ишда, жумладан эътиқодий масалаларда ҳам меъёрлар мавжуд, бу меъёрларга амал қилинар экан, дунёвий ва диний бағрикенглик шарт.

2018-06-17 11:18:32 Абдумаджитов Жаъфар Абдурашидович

Қарорнинг 9 - банди инсон ҳуқуқ-эркинликларини чеклаш бӯлиб қолади.

Биз демакратик давлатмиз. Яланг бош юришни ўзига ор санаб юрганлар кўп. Аксар ривожланган давлатларда бундай инсон эркинлигини чеклаш йўқ.

Бундай инсон ҳуқуқини бузилиши, биз каби ривожланаётган, демаратик давлатга ярашмайди, балки тоталитар жамиятни қоидаси.

2018-06-17 19:55:44 Мирсаидов Бегзод Турсунбоевич

9 банд виждон эркинлиги ва диний эътиқодимизга зид. Муслима қизларимиз балоғат ёшига етганда бошига рўмол ўраши шарт, мажбур, фарз! Ўзбекистон аҳолисининг 90% қисми Ислом динига амал қилишлигини ҳам эътиборга олиш керак. Хоҳлаган рўмол ўрасин, хоҳламаган ўрамасин, шу қаторда ўраганлар маломат қилинмасин, тахқирланмасин. Хеч бўлмаганда Конституцияга амал қилиб, виждон эркинлиги қонунини амалда қўлланилишига қаршилик қилманглар! Халқни эътиқодини ҳам хисобга олинглар.

Билдирилган кўп сонли изоҳлардан олинган айрим иқтибослар тугади. Шу ўринда қайд этиш керак, мазкур мақола ёзилаётган вақтда на Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, на Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, ёинки Адлия вазирлиги вакиллари кенг муҳокамага сабаб бўлган қарорнинг 9-банди бўйича бирорта фикр билдирмаган эди.

Айни масала юзасидан ўзим ҳам ХПК сессияларидан бирида ЎзМИ раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акрамовга савол билан мурожаат қилиб, мактаб формаси тасдиқланишидан аввал ота-оналар ва мактаб маъмуриятлари ўртасида бир неча йиллардан буён ички низом рўкач қилинган ҳолда оғриқли тортишувлардан бири бўлиб келган бош кийим масаласига узил-кесил ойдинлик киритиб кетишларини сўраган эдим. Афсуски, қарор лойиҳасидан кўриш мумкинки, бу масалага юқоридаги идоралар


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

Бомба ўрнатилган автомобилнинг портлаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда бош прокуратура маълум қилди.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Америка самолётлари Сурия осмонига оловли бомбаларни ташлади

Бу ҳақда Сурия телеканали хабар бермоқда.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Трамп Лотин Америкасига зарбалар беришни эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.

Diario AS: Юрген Клопп "Реал" борасида бир қарорга келди

"Ливерпуль"нинг собиқ устози Юрген Клопп катта эҳтимол билан "Реал"ни бошқармайди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.

Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди

«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.

Сэм Альтман бола тарбиясини ChatGPT’сиз тасаввур қила олмайди

Альтман болаларни ҳеч қачон сунъий интеллектдан “ақллироқ” бўлмаслигини, лекин улар олдинги авлодга нисбатан анча қобилиятли бўлиб ўсишини таъкидлади.

Самарқандда ИИБ ходими ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди

Булунғур тумани ИИБ профилактика инспектори жиноий жазога тортилди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Пайариқ туман судида кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.

Рутте: NATO мамлакатлари "Яқинлашиб келаётган Россия таҳдиди"ни сезмаяпти

Бу ҳақда Reuters агентлиги унинг Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги нутқини эълон қилди.

Алматида 52 киши угар газидан заҳарланди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида темир йўл вокзалидан келган поездда угар газидан заҳарланиш оқибатида 52 киши, шу жумладан болалар жабрланди.

Эронда ҳаво ифлосланиши ҳар йили 50 минг кишининг ўлимига сабаб бўляпти

Эрон Соғлиқни сақлаш вазири Мохаммад Реза Заферганди маълум қилишича, ҳаво ифлосланиши ҳар йили тахминан 50 минг кишининг ўлимига олиб келмоқда.