Суперлига доирасида бўлиб ўтган ОКМК - "Андижон" жамоалари ўртасидаги (4:3) беллашувдан сўнг Александр Хомяков "бургутлар" бўш мураббийлигидан четлатилганди.
"Андижон"нинг расмий "Ульрат бургутлар" Телеграм-каналида берилган хабарга қараганда эртага "Пахтакор"нинг собиқ устози Максим Шацких андижонликлар бош мураббийига айланади.
"Эртага, 13 май куни Максим Шацких Андижон шаҳрига етиб боради ва катта эҳтимол билан "бургутлар" билан шартнома тузади. Шацких билан бирга 3 нафар ёрдамчи мураббий "Андижон"га келади. Улардан икки нафари Виталий Шпанюк ва Акмал Шораҳмедов. Учинчи мураббий номи эртага маълум бўлади.
Ўзбекистон кубоги 3-тури доирасидаги "Андижон" - "Динамо" учрашувида мезбонларни Артём Петросян бошқаради. Сабаби Шацких ҳали ПФЛ рўйхатидан ўтказилмаган. Айнан эртанги баҳсдан кейин Максим Шацких жамоани қабул қилиб олади" - дейилади "Ультрас Бургутлар"нинг телеграм каналида берилган маълумотда.
Ҳозир "Андижон" клубининг ўзи бу борасида расмий хабар бермади.
Эслатиб ўтамиз, Александр Хомяков "Андижон" тарихидаги энг катта совринни - Ўзбекистон Кубогини қўлга киритилишида катта ҳисса қўшганди. "Бургутлар" бу мавсумда ОЧЛда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.