Маккажўхори туфайли ёши катта одамни сўккан Равшан Комиловни прокуратура текширяпти

Маккажўхори туфайли ёши катта одамни сўккан Равшан Комиловни прокуратура текширяпти

Неварали одамни неваралари кўзи олдидан беаёв ҳақоратлаган Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов ишини вилоят прокуратураси текширишга тушган.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, далада рухсатсиз маккажўхори тераётган бобо ва невараларини ушлаб, ҳақорат қилган ҳолда ўғриликда айблаганлиги ва "экспортга" катта зарар етказаётгани қайд этилган видеодаги номаълум шахс Миришкор тумани ҳокими экани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси органлари томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!