Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги Макка ва Мадинадаги икки муқаддас масжидда фото ва видеотасвирга олишни тўлиқ тақиқлайди.
Бу ҳақда вазирликка таяниб, "Arabi portal" хабар берди.
Янги тартибга кўра, Маккадаги Масжид ал-Ҳарам ва Мадинадаги Масжид ан-Набавийда мобил телефонлар, профессионал камералар ва бошқа ёзув қурилмалари ёрдамида суратга олиш тақиқланади. Маълумотларга кўра, ушбу кўрсатма 2026 йилги Ҳаж мавсумидан кучга киради.
Ҳаж ва Умра вазирлигининг билдиришича, тақиқнинг сабаби - зиёратчиларнинг хатти-ҳаракати ва Ҳарамдаги гавжум пайтларда юзага келаётган муаммолар. Суратга олиш ибодат вақтларида кечикишларга, муҳим ибодат жойларидаги тиқилишларга ва шахсий ҳудуднинг бузилишига сабаб бўлмоқда.
Вазирлик тақиқнинг мақсади зиёратчиларни ибодат вақтида тўлиқ диққат жамлай олишларини таъминлаш эканини маълум қилган. Вазирлик расмийсининг айтишича, ушбу чорани жорий этиш маҳаллий маъмуриятлар ва халқаро делегацияларнинг ўсиб бораётган хавотирлари фонида ибодат вақтида безовталикни бартараф этиш ҳамда зиёратчилар учун хавфсиз ва тартибли муҳит яратиш учун қабул қилинган.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.