Уйдан бўяниб чиқиб кетиб, кечки пайт концерт, театр ёки бошқа тадбирга ташриф буюриши керак бўлган, аммо макияж узоқ вақт давомида бузилиб кетмаслиги учун нима қилиш кераклигини билмайдиган аёл-қизларга бу борада қўл келадиган тавсияларни ҳавола этамиз.
Терини макияжга тайёрлаш
Макияждан аввал терини яхшилаб тайёрлаш керак. Юз териси яхшилаб тозаланган, намлантирилган бўлиши, унга суртилган тональ крем юзда текис ва силлиқ туриши керак. Териси кўчганларга пилинг ёки мева кислотали терини тозалайдигандан воситалардан фойдаланиш тавсия қилинади. Яхшилаб тозалагандан кейин юзга намлантирувчи крем суртинг. Орадан 1-2 дақиқа ўтганидан кейин эса праймер ёки тональ крем суртинг.
Тональ крем
Тональ кремни юз ранги ва терининг ёғлилик даражасига мос тушадиганини танлаш керак. Кундалик макияж учун буткул қоплайдиган қуюқ вариантдан фойдаланмаган яхши.
Кўп қатламлилик
Биринчи праймер, кейин консилер, пудра ундан кейин эса румяна ва бронзер, сўнгида помада суртинг. Шундан кейин косметик воситалар юзингизда узоқ вақт туради. Аммо юз ниқоб сингари кўриниб қолмаслиги учун ошириб юбормаслик ҳамда меъёрга амал қилиш керак.
Ялтирамайдиган помада
Кечгача ўчиб кетишини хоҳламасангиз помаданинг ялтирамайдиган вариантидан фойдаланиш тавсия қилинади. Чунки ёғли лаб бўёғи узоқ вақт турмаслиги мумкин. Лабларингиз ялтираб туришини истайдиган бўлсангиз, ёнингизда блеск олиб юринг ва муҳим тадбир ёки учрашувдан аввал суртиб олинг.
Праймер ва фиксатор
Визажистлар праймерни тональ кремдан аввал суртишни тавсия қилади. Бу макияжнинг узоқ вақт туришига ҳисса қўшади. Қовоқ ва лаблар учун алоҳида праймердан фойдаланса ҳам бўлади. Макияж сўнгида фиксатор ишлатишни унутманг. Махсус спрей ишлатилганда юзингиз ялтираб қолмайди, бўёқлар эса оқиб кетмайди.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.