Жойларда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
1️⃣ Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “У.С.” МЧЖ масъул шахслари МЧЖга қарашли бозор ҳудудидаги электр ҳисоблагичларга ташқи таъсир ўтказиб, 4,7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
2️⃣ Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.A.” МЧЖ масъул шахслари Янгиобод тумани, “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги ер майдонида сув насосларини электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 3,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
3️⃣ Департаментнинг Қибрай тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Z.S.” МЧЖ масъул шахслари “Узумзор” МФЙ ҳудудидаги биносида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 279,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
4️⃣ Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда "P.P." МЧЖнинг “Бирлик” МФЙ ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган биносида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 180,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
5️⃣ Департаментнинг Бувайда тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.Р. “Озод” МФЙ ҳудудидаги устахонасида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 137,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
6️⃣ Департаментнинг Норин тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Р.Ш. “Норинкапа” МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 120,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
7️⃣ Департаментнинг Олмазор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Б.С. “Чилтуғон” МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 111,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
