"Telegram" тармоғидаги "MibuzBot" канали орқали алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ишлари бўйича қарздор ва ундирувчилар ҳамда Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари ўртасида онлайн тезкор алоқа хизмати яратилди.
Эндиликда, Сиз исталган вақтда ва жойда бўла туриб, номингизда алимент билан боғлиқ ижро ҳужжати мавжуд ёки йўқлиги, шунингдек, мавжуд ижро ҳужжати юзасидан маълумот олиш имкониятига эгасиз.
Сиз бунинг учун, Telegram тармоғи орқали электрон почта белгиси MibuzBot каналидан фойдаланишингиз мумкин.
Бу қандай амалга оширилади? Сиз аввало, ушбу бот каналга кириб, старт тугмасини босасиз экранда келтирилган хизматлардан бирини танлайсиз.
Ижро ҳужжатлари бўлими орқали сиз ўзингизга тегишли бўлган алимент ва бошқа ижро ҳужжатлари юзасидан маълумот олишингиз мумкин.
Аниқроқ айтганда, Сизнинг ижро иш рақамингиз, уни юборган орган, Бюрога келиб тушган сана ҳамда ижро ҳужжати мазмуни, шунингдек, қарздорлик сўммаси ва давлат ижрочиси ҳақида маълумотлар билан танишишингиз мумкин.
Агар номингизда алимент ундирувларидан бошқа ижро ҳужжатлари мавжуд бўлса, улар ҳам экранда дарҳол пайдо бўлади ва сиз истасангиз шу жойнинг ўзидан тўловни амалга ошириш имкониятига ҳам эгасиз.
Шунингдек, алимент бўйича тезкор алоқа бўлими орқали сиз давлат ижрочисига тўғридан-тўғри ўз ижро ишингиз юзасидан савол йўллашингиз мумкин.
Ҳурматли фуқаролар, эндиликда Бюронинг туман-шаҳар бўлимлари вақт сарфлаб бормасдан, давлат ижрочиси билан тўғридан-тўғри алоқани йўлга қўйинг ҳамда тезкорликда саволларингизга жавоб олишингиз мумкин!
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Журналист Чей Боуз ижтимоий тармоқларда Украина мудофаа вазири Рустем Умеровни қариндошларининг АҚШдаги кўчмас мулки ва қароргоҳи учун кескин танқид қилди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.