Аралаш жанг санъати (ММА) устаси Маҳмуд Мурадов Тошкентдаги Wyndham меҳмонхонасида мухлислар билан учрашувда иштирок этди. UFCда фаолиятини давом эттираётган Мурадов шу куни 500га яқин мухлислар, оммавий ахборот воситаларининг қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди, дейди "xs.uz".
«Албатта Ўзбекистонда ҳам ММА спортига рухсат берилгани бизни қувонтиради. Ўзбекистонга спортга берилаётган юксак эътибор учун Президентимизга раҳмат айтмоқчиман. Биз спортчилар бундай имкониятлардан шодмиз», деди у.
«Мен бу спорт турида фаолиятимни бошлаганимда ҳеч нарсам йўқ эди. Акам билан Россияга қурилишда ишлаб пул топиш, оиламга пул жўнатиш учун ишлагани кетгандик. Ўша ерда шуғулланиш учун шароит қилиб олиб машғулотлар бажарганмиз. -40 даражада совуқда ҳам ишлашга тўғри келган. Шундай шароитда ҳам спорт учун вақт топиб, жангларда иштирок этганман ва Чехияга йўл олганман. У ерда биринчи жангимда 15 евро учун октагонга чиққанман. Бугун эса UFC жангчисиман.
Ҳар бир спортчи ўз олдига юқори мақсадларни қўйиши керак. Фақат шундагина натижага эришиши мумкин. Тартиб интизом биринчи ўринда бўлса, сабр қилинса, ҳамма нарсага эришиш мумкин. Бунга менинг босиб ўтган йўлим ёрқин мисол бўлади олади».
Шунингдек, Маҳмуд келгусида Ўзбекистонда спорт мактаблари очиш нияти борлигини ва бу режалаштирилаётганини ҳам маълум қилди:
«Тез орада Тошкент, Бухоро ва Самарқандда мактаблар ташкил қилмоқчимиз. У ерда шуғулланиш мутлақо бепул бўлади. Келгусида эса бутун республика бўйича бундай мактабларни ташкил қилиш режамиз бор» дея гапириб ўтди Мурадов.
Тадбир сўнгида Маҳмуд энг яхши савол муаллифларига совғалар улашди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Financial Times нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари — Эммануэль Бонн ва Бертран Бухвальтер февраль ойида Москвага Украина бўйича тинчлик музокаралари таклифи билан ташриф буюрган.
Россия президенти Владимир Путин АҚШга разведка соҳасида “келишув” таклиф қилди. Унга кўра, Москва Эронга разведка маълумотларини узатишни тўхтатиши эвазига Вашингтондан Украинага разведка ёрдамини тўхтатиш талаб қилинган.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.