Мадуро АҚШнинг Украина, Исроил ва Тайванга ҳарбий ёрдамини танқид қилди

Мадуро АҚШнинг Украина, Исроил ва Тайванга ҳарбий ёрдамини танқид қилди

Венесуэла раҳбари Николас Мадуро АҚШ Конгрессининг Украина, Исроил ва Тайванга ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарорини танқид қилди.

Унинг сўзлари ҳақида “ТАСС” хабар бермоқда.

Мадуронинг фикрича, бу мамлакатларга ҳарбий ёрдам пакетларини ўтказиш қарори дунёда очлик ва миграция муаммоларини инобатга олган ҳолда ахлоққа зиддир.

Венесуэла президентининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ўз манфаатини кўзлаган ҳолда тинчлик ташаббусларига катта маблағ ажратмаяпти.

“Улар тараққиёт учун бир доллар ҳам бермайдилар, лекин уруш учун 95 миллиард долларни маъқуллайдилар. Нега? Чунки уруш империянинг катта иши”, деди Мадуро “Мадуро+ билан” теледастурида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!