Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШнинг Кариб денгизи миқёсидаги ҳарбий фаолиятини танқид қилиб, Америка халқини Жанубий Америкада Ғазодагига ўхшаш фожиа юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Каракада ўтказилган халқаро ҳуқуқшунослар йиғилишидаги нутқида Мадуро АҚШ ҳаракатлари минтақавий барқарорликка таҳдид солаётганини таъкидлади.
“Америка халқига мурожаат қиламан: инсоният Ғазодаги жанжалдан етарлича азият чекди. Ҳар куни ўт огирини тўхтатиш шартларини бузган ҳолда зарбалар берилади. Сиз Жанубий Америкада янги Ғазони истайсизми?” — деди Мадуро.
Унга кўра, АҚШ фақат Венесуэлани эмас, балки бутун Лотин Америкасини ва кенг маънода инсониятни нишонга олмоқда. Президент нутқи йиғилиш қатнашчилари томонидан узоқ олқишлар билан қарши олинди.
Кариб денгизидаги ҳарбий фаолият
Президент Дональд Трамп аввалроқ Лотин Америкасидаги наркокартелларига қарши қатъийроқ кураш олиб бориш учун ҳарбий кучларни фаол ишлатиш ҳақида фармон имзолаганди. Шу асосда АҚШ август ойи охирида Венесуэла сув ҳудудларига сувости кемалари ва ҳарбий кемалардан иборат денгиз гуруҳини юборган.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет орқа туриб, Америка ҳарбийлари Венесуэладаги “режим ўзгариши”га қадар бориши мумкин бўлган операцияларга тайёр эканини айтди. Бунга жавобан Мадуро 4,5 миллионлик милитсияни сафарбар қилишга тайёрлигини маълум қилди.
АҚШнинг “гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш” ниқоби остида Венесуэла кемаларини тўхтатиш амалиёти Каракас ва халқаро ҳамжамият томонидан қораланмоқда. Шу билан бирга, дунёдаги энг йирик авианосец — USS Gerald R. Ford ва унинг зарба бериш гуруҳи Лотин Америкасига етгани ҳақида ҳам хабар берилган.
Тошкентда тирбандлик одатий ҳолга айланиб, 7-8 баллга етгани бежиз эмас. Бунинг асосий сабаби - ҳаракатни бошқаришнинг ягона тизими йўқлиги. Узоқ вақт давомида ҳаракатни тартибга солиш, светофорлар ва жамоат транспорти тарқоқ бўлганлиги ҳам юкламанинг ошишига олиб келган асосий сабаблардан биридир.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.
Франция рамзларидан саналган Лувр музейида яна нохуш ҳодиса рўй берди. Париждаги машҳур музей маъмурияти шов-шув ўғриликдан ҳали ўзи келмай туриб яна бир кўнгилсизликка рўпара бўлди. Қувурлардаги носозлик сабаб музей кутубхонасидаги жавонларни сув босган. Оқибатда 400 га яқин китоб зиён кўрган.
Музей маъмури ўринбосари Фрэнсис Стейнбок сув босиши оқибатида мисршунослик бўлимидаги манбалар зарар кўрганини маълум қилар экан, китоб ва ҳужжатлар қуритилиб, қайта муқоваланишини айтган.
Сув оқишига сабаб бўлган муаммо бир неча йилдан буён маълум бўлиб, таъмир иши келгуси йилга режалаштирилган эди.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 19 октябр куни Лувр музейида рўй берган ўғрилик ҳам шов-шувларга сабаб бўлди. Париж прокуратураси маълумотига кўра, Лувр музейидан ўғирланган императорлик даврига оид зеб-зиёнат буюмларининг қиймати камида 88 миллион еврога тенг. Бу сумма фақат бозор баҳоси бўлиб, уларнинг тарихий қиймати ҳисобга олинмаган.
Ўғриликдан сўнг Лувр музейи раҳбарияти қолган ноёб асарлар ва заргарлик буюмларини хавфсиз жойга — Франция банкининг ер остидаги омборларига кўчиришга қарор қилган.
Бало келса қўшалоқ келади деганларидек, куппа-кундузи музейни ғорат қилиб кетган ўғрилар топилмай, коммунал носозлик бартараф этилмай туриб, яна бир дахмаза чиқиб қолди.
Euronews хабар беришича, Лувр ишчи-ходимлари 15 декабрдан эътиборан номаълум муддатга иш ташлаш эълон қилмоқда.
Касаба уюшмаси музейда ходимлар етишмаслиги, жиҳозлар эскиргани ва техник қусурлардан норози.
Ишчи-ходимларга кўра, ўғрилик айсбергнинг учи, холос, аслида музейда муаммолар тўпланиб қолган.
Касаба уюшмалари бинони модернизация қилиш, хавфсизлик тизимини такомиллаштириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш учун қўшимча маблағ ажратишни талаб этмоқда.
1793 йилда очилган Лувр музейи дунёдаги энг йирик ва машҳур музейлардан бири ҳисобланади. Париж марказида, Сена дарёсининг ўнг соҳилида қад ростлаган моддий-маънавий хазинада Ғарбий Европадан то Эрону Мисрга қадар, антик даврдан 1848 йилга қадар — турли давр, турфа жуғрофий минтақаларга оид экспонатлар сақланади.
2018 йилда Луврга рекорд даражада — 10 миллион киши ташриф буюрган. 2024 йилда эса ушбу санъат ва маданият масканини 8,7 миллион киши зиёрат қилган.
Марказий банк шуни маълум қиладики, “Humans companies” АЖ ва “Octagram” АЖ ташкилотлари ўртасида 2025 йил 10 апрелда 32-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ, Humans агент сифатида ўз мижозларига тўлов хизматларини (тўлов ва P2P пул ўтказмалари) етказиб беришни бошлаган.