Буюк Британия ҳукумати Ла-Манш бўғози орқали ноқонуний мигрантларни олиб ўтувчи жиноий гуруҳларга қарши кураш учун полицияга «террорчиликка қарши ваколатлар» берувчи янги қонун лойиҳасини тақдим этди, деб ёзади AFP. Ушбу қонун 2025 йил охиригача кучга кириши режалаштирилган.
📌 Янги қонунга кўра:
🔹 Гумон қилинувчиларга жиноят иши очилмасидан олдин ҳам чекловлар қўйилиши мумкин.
🔹 Уларга ноутбук ва мобил телефонлардан фойдаланиш, ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш ва молиявий маблағларни бошқариш тақиқланиши мумкин.
🔹 Полиция гумон қилинувчиларни чегарани кесиб ўтишидан олдин ҳам ҳибсга олиш ҳуқуқига эга бўлади.
🔹 Ноқонуний миграцияни ташкил этишга ёрдам берадиган ҳар қандай маълумотни йиғиш учун жиноий жавобгарлик жорий этилади.
2018 йилдан бошлаб, Буюк Британиянинг Ла-Манш бўғози орқали ноқонуний мигрантларнинг тўлқини кескин ошди.
🔸 2024 йилда ноқонуний ўтиш 36 816 та ҳолатда қайд этилди, бу 2023 йилга нисбатан 25% кўп.
🔸 Бу мавзу Британия сиёсатида долзарб масалага айланди ва радикал ўнг партия Reform UK нинг машҳурлиги ошишига туртки берди.
Янги қонун миграция оқимини чеклаш ва жиноий гуруҳларнинг олдини олишга қаратилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.