Лондонда иккита йўловчи ташувчи самолёт тўқнашиб кетди

Лондонда иккита йўловчи ташувчи самолёт тўқнашиб кетди

Бугун, 29 сентябрь куни Исландиянинг Icelandair ва Жанубий Кореянинг Korean Air авиакомпанияларининг икки йўловчи самолёти Хитроу аэропортининг учиш-қўниш йўлагида тўқнашиб кетди.

Айни дамда фавқулодда хизматлар Хитроу аэропортида содир бўлган воқеани тергов қилаётгани маълум. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

Guardian нашри муҳаррири Ден Саббаҳ "Korean Air" авиакомпаниясининг Сеулга учаётган йўловчилари орасида бўлган ва воқеани суратга олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!