Ливан президенти АҚШни Исроил қўшинларини олиб чиқишни тезлаштиришга чақирди
Ливан президенти Жозеф Аун АҚШ маъмуриятини Исроилга Ливан ҳудудидан қўшинларини олиб чиқишни тезлаштириш учун босим ўтказишга чақирди.
Бу ҳақда Ливан президенти матбуот хизмати тегишли баёнот берди.
Ауннинг сўзларига кўра, Исроил қўшинларининг давом этаётгани Ливан суверенитетига путур етказади, жанубий чегарада миллий армияни жойлаштиришга тўсқинлик қилади ва Вашингтонда имзоланган доиравий келишувнинг амалга оширилишини хавф остига қўяди.
Ливан президенти Исроил кучларининг олиб чиқилиши тинчлик ва барқарорликка эришишнинг калити эканлигини таъкидлади. Шунингдек, у Исроил ҳарбийларининг мавжудлигини сақлаб қолиш АҚШ ва Ливан томонидан кўзланган мақсадларга эришишга ҳисса қўшмаслиги ҳақида огоҳлантирди.
Томонлар ўртасидаги доиравий келишув 26 июнь куни АҚШ воситачилигида имзоланган.
Ушбу келишув Ливан жанубидаги бир нечта ҳудудлардан Исроил қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқишни ва назоратни Ливан армиясига ўтказишни назарда тутади.
Бироқ, Исроил ҳали Литани дарёсининг шимолий ва жанубидаги учта ҳудуддан чиқиб кетишини якунламаган.
