Литва Мудофаа вазирлиги: Россия Болтиқбўйига ҳужумда Украина дронларидан фойдаланиши мумкин

Литва Мудофаа вазирлиги: Россия Болтиқбўйига ҳужумда Украина дронларидан фойдаланиши мумкин

Россия Болтиқбўйи мамлакатларидаги муҳим инфратузилма объектларига ҳужум қилишда Украинадан тортиб олинган дронлардан фойдаланишни режалаштираётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Литва мудофаа вазири Робертас Каунас маълум қилди.

Қайд этилишича, Россия ва Украина ўртасидаги қуролли низо бошланганидан бери Латвия, Литва ва Эстония ҳаво ҳудудига бир неча бор турли русумдаги учувчисиз учиш аппаратлари кириб келгани ва қулагани кузатилган.

Юзага келаётган таҳдидлар фонида Болтиқбўйи давлатлари ўз ҳаво ҳудуди хавфсизлигини таъминлаш ва дронларга қарши курашиш тизимларини янада кучайтириш чораларини кўрмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар