Лицензияси олиб қўйилган банклардаги омонатчиларнинг маблағлари икки ойда тўлиқ қайтарилади

Лицензияси олиб қўйилган банклардаги омонатчиларнинг маблағлари икки ойда тўлиқ қайтарилади

Аввал хабар берилганидек, бугун Марказий банк бошқарувининг қарорларига асосан, "Туркистон" ХАТБ ҳамда “HI-TECH BANK” ХАТБнинг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари чақириб олинди.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ аҳолининг банклардаги омонатлари Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан тўлиқ кафолатланганлиги муносабати билан ушбу иккита банкдаги омонатчиларининг барча маблағлари, биринчи навбатда, 2 ойдан сўнг тўлиқ қайтарилади.

Аҳолига омонат маблағларини қайтариш Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан ушбу қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Омонатларни қайтариш бўйича батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 71-200-00-44, 71-236-75-24 ишонч телефонлари орқали олиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!