Америкалик актёр ва табиатнинг фаол ҳимоячиси Леонардо ди Каприо швециялик экология фаоли 16 ёшли Грета Тунбергга «замонамиз етакчиси» дея эътироф қилди, деб ёзмоқда «Известия».
Актёр Instagram’даги саҳифасига Грета билан бирга тушган суратини жойлади ва қизалоқнинг «ҳаракатсизлик даври ўтди» дея дунё давлатлари раҳбарларига қилган мурожаати беиз кетмаслигига умид қилишини билдирди.
«Тарихда дунёни ўзгартиришга қодир овозларнинг шундай баланд янграши натижасида амалга ошган бурилиш нуқталари кузатилган. Грета Тунберг замонамиз етакчисига айланди. Тарих биз ҳозир қилаётган ишларимизга баҳо беради, келажак авлод учун сайёрамизда табиий яшаш шароитлари учун эзгу ишларни амалга оширишимиз шарт», — деб ёзган Instagram’да Ди Каприо.
Шунингдек, актёр Грета ортидан эргашаётган ёш экология фаоллари бутун дунёда амалга ошираётган ишлар келажакка оптимизм билан қарашга имконият бераётганлигини таъкидлади.
Грета Тунберг сентябрда БМТда нутқ сўзлаб дунё етакчиларини иқлим ўзгаришларига нисбатан бепарволик ва «ўз болалигини йўқотилиши»да айбдор деб ҳисоблашини маълум қилган. Кейинчалик АҚШ президенти Дональд Трамп қизни мақтаган, Россия президенти Владимир Путин эса Грета Тунбергнинг фаоллигига муносабат билдириб, эзгу мақсадларни амалга ошириш йўлида болалар ва ўсмирлардан фойдаланишга йўл қўймаслик зарурлигини қайд этганди. Қиз иккала давлат раҳбарининг ҳам гапларига ҳамоҳанг равишда Twitter профилидаги ёзувларни ўзгартириб қўйган.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Россиянинг “Рособоронекспорт” давлат компанияси Эронга уч йил давомида — 2027 йилдан 2029 йилгача, 500 та “Верба” зенит-ракета мажмуаси ва 2,5 мингта 9М336 ракеталарини етказиб беради
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Волож Исроил фуқаролигига эга. У 2022 йилда Россияни тарк этган ва кейинроқ Россиядаги бизнесини ҳам сотди. 2023 йилда у Россияга қарши баёнотлар билан чиқди.
БМТ ҳузуридаги Атом энергияси бўйича комиссия маълумотига кўра, Эрон номаълум жойда 9 450 килограмм (20 833 фунт) юқори даражада бойитилган уран сақламоқда.
Эммануэль Макрон Европа Иттифоқининг Жанубий Америка билан тузилган Меркосур савдо келишувини «вақтинча» амалга жорий этиш қарори «ёмон сюрприз» бўлганини билдирди.
АҚШнинг Эронга ҳужум қилиш хавфи туфайли Қуддусдаги АҚШ элчихонаси ўз ходимларини Исроилни тарк этишга чақирди. Элчи Майкл Хакаби тегишли хатни эълон қилди, деб хабар беради The New York Times.
Каппадокиянинг марказида жойлашган тарихий Ортаҳисар қишлоғи Халқаро Cittaslow (Секин шаҳарлар) тармоғига расман аъзо сифатида қабул қилинди. Узоқ ва пухта тайёргарлик жараёнидан сўнг Ортаҳисар рекорд даражадаги балл тўплаб, барқарор шаҳар ривожи ҳамда бетакрор маданий меросини асраб-авайлаш борасидаги саъй-ҳаракатларида муҳим босқичга эришди. Шаҳарнинг Cittaslow тармоғига қўшилиши билан Туркиядаги секин шаҳарлар сони 29 тага етди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячиларнинг масъулиятсизлиги оқибатида болани ток урганлиги ҳолати юзасидан расмий маьлумот берилди.