Лавров: Россия Исроилнинг Ғазога инсонпарварлик юкларини чеклаш сиёсатидан ғазабда
Россия Исроилнинг Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини киритишни чеклаш сиёсатига кескин эътироз билдирди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Индонезиянинг Kompas газетасига берган интервьюсида айтди.
Лавровнинг таъкидлашича, икки йилга яқин давом этаётган уруш натижасида ўн минглаб фаластинликлар ҳалок бўлган, тинч аҳоли қурбонлари сони эса юз мингдан ошган.
"Айниқса, Исроилнинг Фаластинга ёрдам киритишни чеклаш сиёсати ғазаб ва хавотир уйғотади. Шу билан бирга, Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидан фаластинликларни 'тозалаш' ҳаракатлари ҳам жиддий ташвиш уйғотмоқда," — деди у.
Россия ТИВ раҳбарига кўра, Ғазонинг тўлиқ вайрон бўлишини олдини олиш ва тинч аҳолига қарши тажовузни тўхтатиш зарур.
"Зудлик билан умумбашарий отишмаларни тўхтатиш, гаровга олинганларни шартсиз озод қилиш ва ёрдам юкларини хавфсиз киритиш керак," — дея қўшимча қилди Лавров.
Унинг фикрича, фожиали воқеаларнинг асосий сабаби — халқаро ҳамжамиятнинг мустақил Фаластин давлатини тузиш тўғрисидаги қарорларни бажармаслиги.
Россия ташқи ишлар вазири Нyu-Йоркда июль ойида ўтган Яқин Шарқ бўйича халқаро конференцияда Москва фаол иштирок этганини эслатди. Шунингдек, у БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида бу масала муҳокамаси давом этишини таъкидлади.
