“Lamborghini” энг кучли двигател билан жиҳозланган машинани тақдим этди

“Lamborghini” энг кучли двигател билан жиҳозланган машинани тақдим этди

Италиянинг “Lamborghini” автомобиль ишлаб чиқарувчиси “Lamborghini Essenza SCV12”спорт автомобилининг тақдимотини ўтказди.

Бу ҳақда компаниянинг техник директори Маурицио Режиани маълум қилди.

Маълумотларга кўра, спорт автомобилининг двигатели 830 от кучига эга ва компания ишлаб чиқарган энг кучлиси ҳисобланади.

"Essenza SCV12 - бу табиий В12 двигателининг энг яхши натижасидир, у 1963 йилдан бери бизнинг брендимиз рамзи бўлиб келган", дейди Режиани.

Таъкидланишича, жами 40 та шундай машина ишлаб чиқарилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!