Кутилмаган ҳолат: кеча Жанубий Корея фуқароси Шимолий Кореяга қочиб ўтди
1 январь куни номаълум шахс Жанубий Корея шарқидаги Гангвон провинциясида тўқнашувни тўхтатиб, КХДРга қочиб кетган. Бу ҳақда ҳарбийларга таяниб Yonhap хабар бермоқда.
Махсус техника ушбу шахс маҳаллий вақт билан 21:20 да (Тошкент вақти билан 17:20) демилитаризация қилинган ҳудудда бўлганини қайд этган. Тахминан бир соат ўтгач, у чегара чизиғини кесиб ўтди. Қочоқни қўлга олиш учун Жанубий Корея аскарлари юборилган, бироқ уриниш муваффақиятсиз тугади.
Шахс ва унинг тақдири ҳақида маълумотлар ҳозирча номаълум. 2 январь, якшанба куни эрталаб Сеул Шимолий Кореяга ғарбий ҳарбий алоқа линияси орқали билдиришнома юборди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).