Кулги чойхонаси...

* * *
Муаллима ўқувчилардан сўради:
— Болалар, электр токи уйларимизга қаердан оқиб келишини биласизларми?
Тошмат:
— Ҳа, биламиз. Электр токи чангалзорлардан, ўрмонлардан оқиб келади.
— Нега бундай деб ҳисоблайсан?
— Кеча дадам соқол олаётиб «Маймунлар яна чироқни ўчириб қўйишди», деб бақирди.
* * *
Она тўрт яшар ўғилчасини уришяпти:
— Нега ҳаммаёғинг ҳўл?
— Биз болалар билан «Ит-ит» ўйнадик.
— Нима бўпти?
— Мен… Дарахт бўлдим.
* * *
Беш яшар бола бувисига деди:
— Бувижон, биз болалар билан «Айиқ-айиқ» ўйнаяпмиз. Юринг, биз билан ўйнанг!
— Мен ким бўламан ўша ўйинда?
— Сиз айиқлар қафасига конфет ташлаётган кампир бўласиз.
* * *
Жинни кутубхонада.
— Илтимос, менга гамбургер, картошка ва кола беринг!
— Ие, бу ер кутубхона, ошхона эмас.
Жинни (шивирлаб):
— Илтимос, менга гамбургер, картошка ва кола беринг!
* * *
Жинни поездда кетаётиб шеригига деди:
— Қара, машинист қандай қилиб ерости йўли бўйлаб поездни бошқара оларкин?..
— Йўлни яхши билса керак-да!
* * *
Жинни ўртоғиникида меҳмонда ўтириб сўради:
— Чироқни ўчирганингда у қаёққа ғойиб бўлишини биласанми?
— Йўқ.
— Ҳозир кўрсатаман.
Жинни югуриб бориб музлаткични очди-да, деди:
— Ана, музлаткичда ўтирибди.
* * *
Старшина аскарларни сафлантириб ошхонага олиб кетяпти.
— Бир, икки! Бир, икки, уч!
Бир болакай чопиб келиб унга деди:
— Амаки, мен ўнгача санай оламан!
* * *
Бир йигит вокзалда мудраб ўтирибди. Нариги ўриндиқдаги бир бола уни туртди.
— Амаки, пальтонгизни ўғирлаб кетишди!
Йигит ўғрининг кетидан чопиб кетди. Етолмагач, тўхтаб қўл силтади:
— Майли, пальто барибир менга калтароқ эди.
* * *
Бир йигит дўстидан сўради:
— Оғайни, нега муштлашувларга қизил рангли костюмда борасан?
— Мабодо яралансам, уйдагилар қонни кўриб қўрқмасликлари учун.
— Унда нега сариқ шим киясан?..
* * *
— Бокс ажойиб спорт тури! Мен бу спорт турининг орқасидан яхши пул топяпман.
— Сиз ҳам боксчимисиз?
— Йўқ, тиш дўхтириман.