Украина президенти Владимир Зеленский Киев учун ҳарбий вазият ёмонлашгани сабабли Россия етакчиси Владимир Путиннинг тинчлик таклифини кўриб чиқиши керак. Бу ҳақда Россия ОАВларига Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Бир вақтлар Зеленский ҳокимиятга тинчлик байроғи остида ва тинчлик ўрнатиш ва Украинани қутқариш ниятида келган. Доим курсисини маҳкам ушламаслигини, Ватаним учун ҳамма нарсага тайёрман, деб гапирарди. Келинг, вазиятни янада ёмонлаштирмаслик учун у ҳамма нарсага тайёрми ёки йўқлигини кўрамиз», — деди Песков.
Унинг сўзларига кўра, «Путин ҳар сафар тинчлик ташаббусларини билдирганида ва сиёсий ва дипломатик каналга киришга уринишлар бўлганида, жойларда маълум шартлар мавжуд бўлади, ҳар сафар улар Украина учун ёмонлашади».
«Фронтдаги вазиятнинг ҳозирги динамикаси украиналиклар учун бундан кейин ҳам ёмонлашишини аниқ кўрсатиб турибди. Эҳтимол, Ватан манфаатларини ўз ва ҳатто хўжайинларидан ҳам устун қўйган сиёсатчи бундай таклиф ҳақида ўйларди», — дея қўшимча қилди Кремль вакили.
Матбуот котибининг таъкидлашича, Россия президенти томонидан билдирилган таклиф «ультиматум эмас, бу ердаги воқеликни ҳисобга олган ҳолда қилинган тинчлик ташаббуси».
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.