Кремль Доналд Трампнинг АҚШ президенти этиб сайланишидан «ижобий сигналлар» кўраётганини айтди.
«Трамп сайловолди ташвиқоти давомида келишувлар йўли билан муваффақиятга эришиш, тинчликка олиб келадиган келишувга эришиш мумкинлиги ҳақида гапирди», деди Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.
«У ҳеч бўлмаганда тинчлик ҳақида гапиради. У қарама-қаршилик ҳақида эмас, Россияни стратегик мағлубиятга учратиш истаги ҳақида гапирмаяпти. Ва бу уни ҳозирги маъмуриятдан қулай тарзда ажратиб туради.»
Бироқ, Песковнинг таъкидлашича, «у сайловолди ташвиқоти пайтида айтган баёнотларига қай даражада содиқ қолишини» олдиндан айтиш қийин.
Россия президенти Владимир Путин аввалроқ Трамп билан музокаралар олиб боришга «тайёр» эканини айтганди.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ирландиялик журналист Чей Боузнинг айтишича, Украина етакчиси Владимир Зеленский Ғарб ҳамкорларидан молиявий ва ҳарбий ёрдам сўрамоқда. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида ёзган.
Озарбайжон ҳаво йўллари самолётининг Ақтауда қулашига Россиянинг “ер-ҳаво” тоифали ракетаси сабаб бўлган. Бу ҳақда Euronews, Reuters ва бошқа ОАВ Озарбайжон ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Бу ҳаракат Аббос режимининг Женинга ҳужуми пайтида Ал-Жазира "нифоқ уруғини сепмоқда ва ички низоларни қўзғатмоқда" деган айбловлар фонида амалга оширилди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.