Президент матбуот котиби Дмитрий Песков Россия АҚШ билан ядровий қуролсизланиш бўйича музокараларни қайта бошлашга тайёрлигини маълум қилди. У бундай келишувнинг глобал аҳамиятига ишора қилди.
“Бутун дунё манфаатлари ва мамлакатларимиз халқлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, албатта, биз ушбу музокара жараёнини имкон қадар тезроқ бошлашдан манфаатдормиз. Биз аввалроқ бундай қизиқиш ҳақида гапирган эдик, шунинг учун тўп бизнинг мамлакатимиз билан барча мазмунли алоқаларни тўхтатган америкаликлар майдонида”, — деди Песков.
Эслатиб ўтамиз, 2023-йилда Россия 2026-йилнинг февралида тугайдиган Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш бўйича Шартномада (СТАРТ) иштирокини тўхтатди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги, агар Қўшма Штатлар бир қатор шартларни бажарса, "Россия хавфсизлигига путур этказиш курсидан воз кечиш" ва "асосий қарама-қаршиликларни" бартараф этишга тайёр бўлса, мулоқот қилиш мумкинлигини таъкидлайди.
2010-йилда имзоланган ва 2021-йилда янгиланган янги СТАРТ қитъалараро баллистик ракеталар, сувости кемаларидан учириладиган баллистик ракеталар, уларнинг учиргичлари ва жанговар каллаклари, шунингдек, оғир бомбардимончи самолётлар ва уларнинг ядровий қуроллари сонини қисқартиришни назарда тутади.
Кремлнинг баёноти Дональд Трампнинг АҚШ, Россия ва Хитойнинг ядровий арсеналларини қисқартириш имконияти ҳақидаги сўнгги сўзларига жавобан келди. Америка президентининг сўзларига кўра, Владимир Путин бу ғояни қўллаб-қувватлаган ва Пекин билан “яхши суҳбат бўлган”. Шу билан бирга, Трамп Хитой ядро арсенали ҳозир Американикидан кичикроқ бўлса-да, 4-5 йил ичида вазият ўзгариши мумкинлигини таъкидлади.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Автомобилдан фойдаланиш давридаги харажатлар машина танлашдаги муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Ҳар доим ҳам автомобилнинг нархи тўғри кўрсаткич эмас, нархи арзонроқ машина кейинчалик кўп чиқимга сабаб бўлиши ҳам ҳеч гапмас.
2022 йилгача Россиянинг автомобиль бозори дунёдаги энг йирик 10 таликка кирган бўлиб, кўпчилик автомобиллар Ғарб компаниялари томонидан ишлаб чиқариларди.
Фармонга кўра, атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб корхоналарнинг экологик ишлаб чиқаришга ўтишдаги ҳаракатларини рағбатлантириш мақсадида 2025 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади
“Репорт”нинг Болгариянинг НоваТВ телеканалига таяниб хабар беришича , дроннинг келиб чиқиши ва унинг аэропорт ҳудудида парвоз қилиш мақсади номаълумлигича қолмоқда.
Пуерто-Рикода иммиграцияга оид федерал қонунларни бузганликда гумон қилинган 100 нафарга яқин киши ҳибсга олинган, улар орасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Исроил, Италия ва Япония каби давлатлар фуқаролари бор.
Фростнинг таъкидлашича, Британия фалокатга юз тутмоқда, чунки мамлакат банкротлик ёқасида. Унинг сўзларига кўра, бюджетни тўлдиришнинг барча мумкин бўлган усуллари вазиятни янада оғирлаштиради.
"Раҳмат, президент Трамп! ХЖСга қарши бу қарорингиз АҚШ ва Исроилни адолат ниқоби остидаги ғаразли ва коррупциялашган суддан ҳимоя қилади", — деди Нетаньяху.
Осиёга етказиб бериладиган асосий тур – Arab Light” нефтининг нархи март ойидан бошлаб ҳар баррел учун 2,4 долларга оширилади. Бу 2022-йил августидан бери энг катта ўсиш ҳисобланади.