Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди

Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди


Тадбиркорлик субъектларига бизнесни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратилмоқда.

Лекин, кредитни қайтариш мажбуриятини ўз вақтида бажармаётган жамиятларнинг кредит қарздорлигини ундириш мажбурий ижро этиш чораларини қўллаган ҳолда амалга оширилмоқда.

Масалан, Мажбурий ижро бюроси Кегейли туман бўлими иш юритувидаги, Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг қарорига асосан “Gulleneber Xalqabad” МЧЖдан АТ «Халқ банк» фойдасига 1 млрд. 525 млн. сўм ундириш белгиланган.

Қарздорга ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш ҳақида огоҳлантиришлар берилган ва 1,5 млрд сўмлик қарз учун унга тегишли бўлган Кегейли тумани, Халқабад гузари кўчасида жойлашган қиймати 1,6 млрд. сўмлик бино Мажбурий ижро бюроси Кегейли туман бўлими давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда хатловга олинган.

Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, хатланган кўчмас мулк электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.

Ўтказилган аукцион савдоларида сотувга чиқарилган бинога харидор топилмаганлиги сабабли ушбу мулк қарздорлик эвазига АТ «Халқ банк» балансига жорий йилнинг 18-апрель ўтказиб берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!