Косово шимолидаги тартибсизликларда 50 дан ортиқ киши жароҳат олди

Косово шимолидаги тартибсизликларда 50 дан ортиқ киши жароҳат олди

Косово шимолидаги тўқнашувлар чоғида 50 дан ортиқ киши жароҳатланди, дея хабар бермоқда ОАВ шифокорларга таяниб.

Бугун тунда Звекан муниципалитетида тартибсизликлар бошланди. Серблар маҳаллий ҳокимият биноси олдига йиғилди. Улар Косово полициясини олиб чиқиб кетишни ва косово-албан мэрини чақириб олишни талаб қилишди. Уларнинг бинога яқинлашишига Косово полицияси ва НАТО қуролли кучлари тўсқинлик қилган. Хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарши куч ишлатган, дубинкаларни қўллаган, кўздан ёш оқизувчи газ сепган ва оломонга 30 га яқин шовқинли гранаталар улоқтирган.

Апрель ойи охирида маҳаллий серблар томонидан бойкот қилинган Шимолий Косово ва Метохиядаги тўртта муниципалитетда маҳаллий сайловлар бўлиб ўтди. Сайловчилар сони тўрт фоизга ҳам етмаган бўлса-да, асосан серблардан иборат Шимолий Митровица, Звекан, Зубин Поток ва Лепосавичда албан номзодлари ғалаба қозонди. Ўтган ҳафта Приштина янги мерларни лавозимга тайинлашга уриниб кўрди, бу эса навбатдаги кескинликни келтириб чиқарди.

Баъзи манбаларда эса Косоводаги тўқнашувларда 41 KFOR контингенти яралангани, 3 нафари оғир аҳволда экани айтилмоқда.

Маълумот учун, KFOR НАТО бошчилигидаги халқаро куч бўлиб, Косовода барқарорликни сақлашга масъулдир. KFOR кучлари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциясига мувофиқ тузилган ва 1999 йил 12 июнда Косовога киритилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!