Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш, ушбу инфекция тарқалишининг олдини олиш борасида тезкор ва қатъий чоралар кўрилмоқда. Бунда тиббиёт ходимларининг фидойилиги алоҳида аҳамиятга эга.
Жумладан, Вирусология илмий текшириш институти директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Эркин Исакович Мусабаев раҳбарлигидаги тажрибали жамоа коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволашда алоҳида фаоллик кўрсатишмоқда.
Улар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида, илғор мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, халқаро стандартлар бўйича тезкор ва сифатли даволаш муолажаларини олиб боришмоқда. Ушбу жараёнда тиббиёт ходимлари бирдамликда, бор маҳорати ва тажрибасини ишга солган ҳолда меҳнат қилишмоқда. Оиласи, яқинлари, халқимиз учун ишда қолиб, коронавирус инфекциясини мағлуб этиш ҳаракатида. Шу билан бирга, ширин муомаласи ва далдаси билан ҳам беморларга руҳий мадад бўлишмоқда.
Биз видеомулоқот орқали Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанаётган беморларнинг аҳволи, фикр-мулоҳазалари билан қизиқдик. Беморлар шифокорларнинг жуда масъулият билан тўғри даволаш муолажаларини олиб боришаётганини эътироф этишиб, кун сайин аҳволлари яхшиланиб бораётганини билдиришмоқда.
Бу ҳақда қуйидаги ҳавола орқали видеода танишишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.