Коронавирус юқтирган футболчилар сони маълум бўлди

Коронавирус юқтирган футболчилар сони маълум бўлди

Коронавирус инфекциясини юқтириб олган футболчилар сони кундан-кунга ошиб бормоқда. Ҳозирги вақтда уларнинг сони 33 нафарга етди. Бу ҳақда "human.uz" ёзмоқда.

Италия футболи ҳаммадан кўп зарарланди – 16 футболчи. Улардан «Сампдория»да — 7 (ҳимоячилар Колли, Депаоли, Берешиньски, яримҳимоячилар Экдаль, Торсби, ҳужумчилар Габбьядини ва Ла Гумина), «Фиорентина»да  — 3 (ҳимоячи Песселья ва ҳужумчилар Влахович ва Кутроне), «Ювентус»да — 3 (ҳимоячи Ругани, яримҳимоячи Матюиди ва ҳужумчи Дибала) «Милан»да — 1 (яримҳимоячи Даниэль Мальдини), «Верона»да — 1 (яримҳимоячи Дзакканьи), «Пьянезе»да — 1 (ҳужумчи Кинг Удо).

Испанияда 7 футболчи: «Валенсия»да — 3 (ҳимоячилар Гарай, Гайя ва Мангала), «Эспаньол»да — 2 (ҳимоячи Кабрера ва ҳужумчи У Лей), «Эльче»да — 1 (ҳужумчи Жонатас) ва «Бергантиньос»да — 1 (яримҳимоячи Альфая).

Англияда 5 футболчи: «Портсмут»да – 3 (ҳимоячилар Болтон, Кэннон ва Рагет), «Челси»да – 1 (вингер Хадсон-Одои) ва «Вест Бромвич»да – 1 (форвард Остин).

Германияда 4 футболчи: «Ҳанновер»да — 2 (ҳимоячилар Ҳюберс ва Ҳорн), «Ҳерта»да – 1 (ҳимоячи Миттельштедт) ва «Падерборн»да 1 (ҳимоячи Килиан).

Хитойда 1 футболчи: «Шаньдун Лунэн» яримҳимоячиси Маруан Феллайни.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!