Коронавирус: яна бир давлатда дастлабки ўлим қайд этилди

Коронавирус: яна бир давлатда дастлабки ўлим қайд этилди

Мадагаскарда коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Бу мамлакатда коронавирус билан боғлиқ биринчи ўлимдир, дея хабар беради Orange actu Madagascar.

Манбага кўра, гап 57 ёшли эркак ҳақида кетмоқда. У шанба куни кечқурун Мадагаскарнинг шарқидаги Туамасина шаҳрида ҳаётдан кўз юмган.

Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда жами 304 киши вирус юқтирган, улардан 114 киши тўлиқ тузалган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!