Дунёдаги қалтис эпидемик вазият туфайли Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида бир қатор қатъий тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимиз Президентининг 2020 йил 29 январь куни “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойиши асосида ташкил этилган Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси томонидан кечиктириб бўлмайдиган жиддий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра, Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши 10 триллион сўм ҳажмдаги жамғарма тузилгани ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этди.
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва самарали даволаш чораларини кучайтириш мақсадида қисқа фурсатларда қатор шифохоналарни барпо этиш ишлари жадал бошлаб юборилди. Жумладан, Тошкент шаҳрида учта замонавий ихтисослашган тиббиёт муассасалари бунёд этилмоқда. Биринчиси, бу 144 ўринга мўлжалланган Чилонзор туманида янги қурилаётган шаҳар 3-сонли болалар юқумли касалликлари шифохонаси ва 158 ўринли шаҳар 4-сонли болалар кардиоревматология клиник шифохона бинолари яқин ойларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Шунингдек, Яшнабод туманида жойлашган Тошкент стоматология институтининг янги қурилаётган биносини 250 ўринли замонавий даволаш муассасасига айлантириш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Мазкур бино жорий йилнинг май ойида фойдаланишга топширилади.
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида карантин муассасасини бунёд этиш учун 55 гектар ер ажратилиб, жуда қисқа кунларда қуриб битказилиш чоралари кўрилмоқда. Яна бир йирик муассаса Зангиота туманида бунёд этилмоқда. Шу кунларда ушбу тумандан ажратилган 27 гектар ер майдонида ўн минг ўринли шифохона қурилиши жадал давом этмоқда.Ушбу янги тиббиёт муссаса ҳам яқин фурсатларда фойдаланишга топширилиши мўлжалланган.
Шунингдек, айни пайтда Андижон, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида ҳам коронавирус билан касалланганлар ва уларнинг карантини учун худди шундай муассасалар қурилмоқда.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.