Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бош котиби Антонио Гутерриш камбағал мамлакатларга коронавирус пандемиясига қарши курашда ёрдам берадиган глобал дастур бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
«Биз ҳар қандай ҳимоядан маҳрум бўлган миллионлаб ва миллионлаб одамларга ёрдам беришимиз керак», — деди Гутерриш виртуал брифингда.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, дастур БМТнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш марказий жамғармасидан 60 миллион доллар ажратилганидан кейин иш бошлади. Бу маблағ озиқ-овқат етказиб бериш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) миссияларини ҳамда тиббий ходимлар ва асбоб-ускуналарни ташиш учун сарфланиши керак.
Режага кўра, БМТ Африка, Осиё ва Лотин Америкаси мамлакатлари билан «ҳаво кўприклари» қуришни режалаштирмоқда. Кўприклар COVID-19 кенг тарқалган ҳудудларга керакли мутахассисларни етказиб беришни тезлаштиришга ёрдам беради. Шунингдек, халқаро ташкилот қочқинлар лагерларида қўл ювиш учун махсус жойларни қуришни режалаштирмоқда.
Пандемияга қарши кураш режасини амалга ошириш учун БМТ томонидан яна 2 миллиард доллар сўралмоқда. Гутерриш коронавируснинг ҳимояланмаган мамлакатларда тарқалиши бутун дунё учун хавф туғдириши мумкинлигини айтди.
Аввалроқ бош котиб G20 мамлакатларига пандемия билан курашиш учун санкцияларни олиб ташлашни сўраб мурожаат қилган. Ушбу қадам муҳтож одамларнинг зарур товарлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари олиш имкониятини яхшилаши мумкин.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.