Коронавирус иссиқ ҳароратда йўқ бўладими? Вирусолог жавоб берди

Коронавирус иссиқ ҳароратда йўқ бўладими? Вирусолог жавоб берди

Иқлим шароити коронавирус тарқалишига таъсир қилмайди. Бу ҳақда Il Giornale нашри италиялик шифокорларга асосан мақола тайёрлади.

Хусусан, вирусолог Роберто Буриони ёзда иссиқ туфайли пандемия пасайиши мумкин деган афсонани йўққа чиқарди.

Мутахассис айрим давлатлар томонидан жорий этилган чеклов чоралари вирус билан курашда самарали эканлигини таъкидлади. Унинг назарида иссиқ ҳаво бошланиши билан нафас йўллари билан боғлиқ бўлган барча касалликларини юқтириш ҳолатлари ҳақиқатан ҳам камроқ қайд этилади, ҳавога тушган тупук зарралари тезроқ буғланиб кетади, аммо бу ҳозирги вазиятга таъсир қилиши даргумон.

Милан, Рим ва Кьте-Пескара университетлари олимлари ҳам шунга ўхшаш хулосага келдилар. Улар Ухан ва Ломбардия ва Венетода COVID-19га чалинган одамлар сонини солиштиришди ва бу ҳудудларда иқлим шароити ва касалланган сони ўртасида ҳеч қандай боғлиқликни топмадилар.

Нашр муаллифлари инфекцияга қарши курашиш учун иссиқ ҳароратнинг фойдаси ҳақидаги афсона коронавирусни антипик пневмония билан таққослаш натижасида пайдо бўлганлигини таъкидлашди. Антипик пневмония 2002 йил охирида бошланиб, 2003 йил июл ойида якунланган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ўша эпидемияни ҳозиргиси билан таққослаш мумкин эмас.

Дунёнинг 170 тадан ортиқ давлатда коронавирус аниқланди. Ўтган йил якунида Уханда COVID-19 биринчи беморлар пайдо бўлди. БССТ сўнгги малумотларига кўра, 350 минг кишидан ортиқ бу вирус аниқланди, 16 минг киши вафот қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!