Коронавирус эмас: Градскийнинг ўлими асл сабаби маълум бўлди

Коронавирус эмас: Градскийнинг ўлими асл сабаби маълум бўлди

Россия халқ артисти, қўшиқчи ва бастакор Aлександр Градскийнинг ўлимига мия инфаркти сабаб бўлган. Бу ҳақда “112” телеграм канали ёзади.

Маълумки, мусиқачи 26 ноябрь, жума куни инсульт билан касалхонага ётқизилган ва реанимацияга тушган. Икки кундан кейин, 28 ноябрь, якшанбага ўтар кечаси ўзига келмай, Градский 73 ёшида вафот этди.

Тахминларга кўра, у сентябрь ойида коронавирусга чалинган ва бу аҳволини янада оғирлаштирган. Бундан ташқари, Градский оёқларидаги доимий оғриқлардан шикоят қилиб келган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!