Коронавирус 100 йил аввал 100 миллион одамни ҳалок қилган "испанка" эпидемиясига ўхшаб бормоқда

Коронавирус 100 йил аввал 100 миллион одамни ҳалок қилган "испанка" эпидемиясига ўхшаб бормоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Гебрейесус Женевадаги брифингда COVID-19 пандемияси тарқалиши тезлашганини маълум қилди.

«Айрим мамлакатлар ўз иқтисодиётини очиб, ижтимоий ҳаёт тикланганидан сўнг муаммога дуч келди. Одамлар вирус олдида ожизлигича қолмоқда. Глобал миқёсда пандемия ривожланиши жадаллашди», — деди у.

ЖССТ Бош директорининг стратегик масалалар бўйича ёрдамчиси Ранери Гуерра, агар ер юзини коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини қамраб олса, миллионлаб одамлар ҳалок бўлишини айтди.

Унинг қўшимча қилишича, коронавируснинг глобал хавфи 100 йил аввал 100 млн. одамнинг ёстиғини қуритган "испанка" эпидемияси сценарийси бўйича ривожланмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!