Кореяда молиявий қийин аҳволда қолган фуқарога ёрдам кўрсатилди

Кореяда молиявий қийин аҳволда қолган фуқарога ёрдам кўрсатилди

Сурхондарёлик У.М Корея Республикасига Е-9 визаси билан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун боради.

Конгжу шаҳридаги “NC ONE CO.LTD” корхонасида ишлаётган вақтда саломатлиги ёмонлашиб, шифохонага ётқизилади. У ерда У.М нинг ошқозони операция қилинади.

Мураккаб жарроҳлик операциядан сўнг молиявий қийин аҳволда қолган фуқарога Жамғарма ҳисобидан 1 500 000 вон (тахминан 1350 АҚШ доллари) миқдорида шифохона харажатлари учун Агентликнинг Квангжу шаҳридаги ваколатхонаси томонидан молиявий ёрдам кўрсатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!