Корея Республикаси Президенти: Биз Марказий Осиёдаги ягона алоҳида стратегик шеригимиз ва асосий ҳамкоримиз бўлган Ўзбекистон билан дўстона муносабатларни ривожлантиришда давом этамиз

Корея Республикаси Президенти: Биз Марказий Осиёдаги ягона алоҳида стратегик шеригимиз ва асосий ҳамкоримиз бўлган Ўзбекистон билан дўстона муносабатларни ривожлантиришда давом этамиз

Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Ўзбекистонга амалга оширадиган давлат ташрифи арафасида "Дунё" ахборот агентлигига интервью берди.

– Жаноб Президент, суҳбатимиз айни пайтда чуқур трансформация босқичидан ўтаётган Ўзбекистонга давлат ташрифингиз арафасида ташкил этилмоқда. Маълумки, ўз вақтида Корея Республикаси ҳам бундай ўзгаришлар жараёнини бошидан кечирган. Мамлакатимизнинг замонавий тараққиёти, Ўзбекистон раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва демократик ислоҳотларни қандай баҳолайсиз?

– Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси кўплаб умумий тарихий ва маданий хусусиятларга эга. Мен ҳамиша мамлакатингизга сафар қилишни орзу қилганман. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларидан ушбу ташрифга таклиф олиш мен учун катта шарафдир.

Президент Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг беқиёс раҳнамолигида Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиёда амалга оширилаётган ўзгаришлар ва инновациялар жараёнида етакчилик қилмоқда. Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсаткичлари, жумладан, ялпи ички маҳсулот, аҳоли жон бошига тўғри келадиган маҳсулот ҳажми, тўлов баланси ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими йилдан-йилга ўсиб бормоқда.

Мамлакатнинг юқори ўсиш салоҳиятига эга бозори, катта миқдордаги ишчи кучи ва геосиёсий аҳамияти уни халқаро компаниялар учун бизнес юритиш ва инвестициялар киритиш учун жуда жозибадор маконга айлантирмоқда. Мен келишдан олдин Тошкентни қуш парвози баландлигидан томоша қилиш имкониятига эга бўлдим ва Ўзбекистон нақадар изчил ривожланаётганини кўрдим.

Ўтган йили эълон қилинган "Ўзбекистон – 2030" стратегиясига мувофиқ мамлакатда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда ислоҳотлар изчил давом эттирилиб, янги муваффақиятларга эришилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш, иқтисодиётни либераллаштириш ва хорижий компанияларни жалб этиш каби мақсадларни илгари суриб, миллий иқтисодиётни рағбатлантирмоқда. Шунингдек, жамият ҳаётида коррупцияга қарши курашиш, қонун устуворлигини таъминлаш ва бошқа йўналишларни қамраб олган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширмоқда.

Бир пайтлар мутлақ қашшоқ мамлакат бўлган Корея Республикаси ташқи дунёга очилиш, иқтисодиётини либераллаштириш ва халқаро ҳамжамият билан яқин ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш орқали иқтисодий ва ижтимоий тараққиётга эришди. Ушбу тажрибага асосланиб, Корея Республикаси Ўзбекистоннинг ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ҳамда бундан кейин ҳам республикани ижтимоий-иқтисодий ва демократик ривожлантиришда мамлакатингиз билан алоҳида стратегик шерик сифатида яқиндан ҳамкорлик қилади.

– Бизнинг давлатларимиз учун иқтисодий ривожланиш ва ўсиш ташқи ҳамда ички сиёсатнинг устувор йўналиши ҳисобланади. Ўзбекистон хориж инвестицияси учун эшикларини очмоқда, экспорт салоҳиятини оширмоқда, янада кенгроқ кооперацияга эришиш ҳамда савдо алоқаларини чуқурлаштиришга интилмоқда. Сиз ушбу соҳаларда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари ҳақида қандай фикр билдира оласиз? Нима ўзаро алоқаларни фаоллашувини рағбатлантириши ёки уларга тўсқинлик қилиши мумкин?

– Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлари 2016 йилда Президентлик лавозимига киришганидан буён дадил ислоҳотлар ва очиқлик сиёсатини юритиб, Ўзбекистонни мутлақо янги мамлакатга айлантирди.

Валюта сиёсатини либераллаштириш, божхона тўловларини камайтириш ва давлат корхоналарини таркибий ўзгартиришни ўз ичига олган бозорни либераллаштириш бўйича тизимли чора-тадбирлар Ўзбекистон иқтисодиётини жонлантириш ва инвестициявий муҳитни яхшилашга ёрдам берди. Хусусан, ўтган йили тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 96,4 фоизга ўсиб, 7,68 миллиард долларга етди.

Корея Республикаси Ўзбекистон Республикаси билан 1992 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатганидан бери автомобилсозлик, энергетика, маиший техника, тўқимачилик, молия, телекоммуникациялар ва бошқа йўналишлардаги иқтисодий ҳамкорлик кўламини кенгайтирди.

2019 йилда икки томонлама муносабатлар Марказий Осиёда ягона бўлган алоҳида стратегик шериклик мақомини олди ва ўтган йил ўзаро товар айирбошлаш ҳажми рекорд даражадаги 2,46 миллиард долларга етди. Айни дамда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар ҳар қачонгидан ҳам ўзаро манфаатли мазмун касб этган.

Бугун дунё мураккаб глобал инқирозга юз тутаётган экан, мен бундай вазиятни ўзаро иқтисодий ҳамкорликни янада диверсификация қилиш ва чуқурлаштириш, жумладан, муҳим фойдали қазилмаларни етказиб бериш занжирини ривожлантириш учун имконият деб ҳисоблайман. Ушбу ташриф чоғида ҳукуматларимиз ва бизнес вакиллари ўртасидаги музокараларнинг амалий натижаларини кўришга умид қиламан.

– Бугунги кунда Ўзбекистон минтақа мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, яқин қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш воситасида Марказий Осиёни жипслаштириш ва унинг салоҳиятини юксалтиришга интилмоқда. Бунинг самарасида Марказий Осиё халқаро майдонда тобора муҳим ҳамкор ва фаол халқаро кучга айланиб бормоқда. Сизнинг фикрингизча, ушбу жараёнлар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларга қандай таъсир қилмоқда?

– Бизга маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлари минтақадаги қўшнилар билан шериклик муносабатларини мустаҳкамлашни мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгилаб, минтақавий ҳамкорликда етакчи ўрин тутмоқда. 2018 йилда унинг ташаббуси билан ҳар йили ўтказиладиган формат – Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари ташкил этилди. Биз, шунингдек, Ўзбекистон қўшни Қирғизистон ва Тожикистон билан чегара ва сувдан фойдаланиш масалаларига тўғри ечим топаётганини, халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларида фаол иштирок этаётганини тан оламиз ва эътироф этамиз.

Марказий Осиё географик жиҳатдан Осиё ва Европа туташган ҳудудда жойлашган бўлиб, бой табиий ресурслар, жумладан, нодир фойдали қазилмаларга эга, унинг стратегик ва иқтисодий аҳамияти жадаллик билан ошиб бормоқда. Айни жиҳатлар минтақа мавқеининг ошишига ҳамда сўнгги пайтларда Марказий Осиё давлатларининг халқаро майдонда эътироф этилишига сабаб бўлмоқда.

Марказий Осиё билан ҳамкорликнинг муҳимлигини ҳисобга олиб, ташрифимдан бироз олдин бизнинг ҳукумат "Корея Республикаси – Марказий Осиё K SILK ROAD (R.O.A.D) ҳамкорлик ташаббуси"ни эълон қилди. Ушбу ташаббус мамлакатимиз ва Марказий Осиё ўртасидаги 30 йиллик муносабатлар тажрибасига асосланмоқда ва жадаллик билан ўзгариб бораётган халқаро вазиятга жавобан янги ҳамкорлик режасини тақдим этмоқда.

Ушбу ташаббус Корея Республикасининг минтақангизга қаратилган биринчи стратегияси бўлиб, Корея ва Марказий Осиёда эркинлик, тинчлик ва фаровонликни биргаликда барпо этиш мақсадида "ёнма-ён" (биргаликдаги йўл) ривожланиш, "саъй-ҳаракатларни бирлаштириш" (конвергенция) ҳамда "инновация ва ижодкорлик" (креативлик) тамойилларига асосланади.

Хусусан, у энергетика ва ресурслар соҳасида стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли иқтисодий муносабатларни ривожлантириш учун тараққиётга йўналтирилган ҳамкорликни модернизация қилиш, келажакдаги фаровонлик йўлида шериклик алоқаларини ўрнатиш ва бунга эришиш учун ҳукуматлар, бизнес ва фуқаролар ўртасида уйғун ҳамкорлик тармоғини мустаҳкамлашга қаратилган.

Келгусида Корея Республикаси ҳукумати Марказий Осиёнинг бешта давлати билан Марказий Осиё стратегиясини амалга ошириш бўйича маслаҳатлашувлар ва яқин ҳамкорликни давом эттиради. Айни пайтда минтақадаги асосий ҳамкор ва биродар давлат бўлган Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ва келажакка йўналтирилган ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди.

– Ўзбекистонда аҳолининг катта қисмини ташкил этувчи 30 ёшгача бўлган ўғил-қизлар камолоти, уларнинг сифатли таълим-тарбия олиши, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича зарур шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таълим, фан ва юқори технологиялар соҳаларида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

– Корея Республикаси ва Ўзбекистон бир-биридан узоқ масофада жойлашган бўлса-да, улар ўртасидаги илм-фан ва технологияларнинг илғор ютуқларини ўзаро алмашиш жараёни қадим ва дўстона тарихга бориб тақалади.

Ўрта асрларда Ипак йўлининг маркази саналган Самарқанд шаҳридаги Улуғбек расадхонасида тузилган астрономик жадваллар Корея ярим оролига ҳам етиб борган ва XV асрда ўзига хос корейс тақвимининг яратилишига асос бўлган.

Орадан 600 йилдан кўпроқ вақт ўтгач, бугун Корея ва Ўзбекистон ҳукуматлари биргаликда Ўзбекистонда кимёвий технологиялар марказини (UzCCT) яратиш устида иш олиб бормоқда. Бу муассаса Корея кимёвий технологиялар илмий-тадқиқот институти (KRICT) тажрибалари асосида мамлакатда кимёвий технологиялар соҳасидаги тадқиқотлар ва ишланмаларни назорат қилувчи илмий-тадқиқот маркази мақомига эга бўлади.

2023 йилдан буён 12 нафар ўзбекистонлик ёш магистрант ва докторант Корея фан ва технологиялар университети ҳамда Корея кимёвий технологиялар илмий-тадқиқот институти негизида ташкил этилган олий мактабда илғор технологиялар асосида таҳсил олмоқда. Бу ёшлар Ўзбекистондаги кимё-технология марказини бошқарадиган ва икки томонлама илмий-техникавий ҳамкорликка эга тадқиқотчиларнинг янги авлоди бўлиб етишади.

Бизнинг мамлакат Ўзбекистон билан илғор фан ва технологиялар, жумладан, АКТ, сунъий интеллект учун яримўтказгичлар соҳасида илмий-тадқиқот ва ишланмалар ҳамда гуманитар алмашинувлар йўналишида ҳамкорликни мустаҳкамлаб, биргаликда Марказий Осиёда инсониятни илмий ва технологик ютуқларга етакловчи юқори технологияли хаб барпо этиш ва XXI асрнинг инновацион Ипак йўлини яратишга умид қилмоқда.

Бундан ташқари, аминманки, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар даврида ҳар икки мамлакатнинг келажак авлодлари бир-бири билан турли ғоялар ва қадриятларни эркин алмашишлари мумкин бўлган ўзаро муштарак дунёда яшайдилар. Корея Республикаси ёшларимизнинг рақамлаштириш соҳасига мослашишига ёрдам бериш мақсадида рақамли таълимдаги инновацияларни фаол қўллаб-қувватлайди.

Мисол учун, биз 2025 йилдан бошлаб мактабларда қўлланиладиган миллий даражадаги "Сунъий интеллект билан рақамли дарслик" дастурини ишлаб чиққан дунёдаги биринчи мамлакат бўлдик. Бу ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб таълим олиш имконини яратади. Шунингдек, биз рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқувчиларни ўқитиш учун ўқитувчиларнинг интенсив тайёргарлигига эътибор қаратяпмиз.

Корея Республикаси сунъий интеллект ва рақамли таълим соҳасида етакчи давлат сифатида Ўзбекистон билан истиқболда таълим жараёнларига интеграциялашган инновациялар ва рақамли таълим моделлари намуналари борасида ўртоқлашиш орқали ҳам ҳамкорлик қилади.

– Корея Республикаси ҳам, Ўзбекистон ҳам кўҳна тарих ва бой маданиятга эга давлатлар сифатида ўзининг тарихий-маънавий меросини сақлаб келмоқда. Самарқанддаги қадимий Афросиёб деворларида Сўғд давлати ҳукмдори томонидан турли мамлакатлардан, жумладан, қадимги Когурё давлатидан келган элчиларни қабул қилиш маросими акс эттирилган суратлар халқларимиз ўртасида чуқур ва жуда кўҳна тарихий ришталар мавжудлигидан дарак беради. Бундан ташқари, бугунги кунда Ўзбекистондаги корейс диаспораси нуфуси қарийб 180 минг кишига яқин бўлиб, Ўзбекистонни улар чинакам Ватан сифатида билишади. Мамлакатимиздаги бошқа миллатлар қатори корейслар ҳам фидокорона меҳнат қилиб, мамлакатимиз тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда. Шу жиҳатлар, қолаверса, замонавий маданий мулоқот ва унинг мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар ривожига таъсири ҳақида нима дея оласиз?

– Ўзбек халқи бундан 87 йил олдин Узоқ Шарқдан кўчиб келган кореялик ватандошларимизга қайноқ бағридан жой бергани учун жуда миннатдормиз.

Афросиёб музейидаги Корея элчисининг деворий суратлари эса мамлакатларимиз ўртасидаги яхши муносабатлар тарихи қарийб 1400 йилга бориб тақалишидан дарак беради. Икки мамлакат ўртасида маданий меросни асраб-авайлаш соҳасидаги ҳамкорлик равнақ топаётганидан ва бу борада Ипак йўлининг юраги – Самарқанддаги Афросиёб музейи гувоҳлик бераётганидан мамнунман.

Ўзбекистонда 172 минг корейс истиқомат қилади, бу Марказий Осиёда яшаётган 300 минг корейслар умумий сонининг энг катта кўрсаткичидир. Корейс халқи ўзбек жамиятида аҳил-иноқ яшаб, ўзининг меҳнатсеварлиги билан Ўзбекистоннинг турли соҳаларда ривожланишига муносиб ҳисса қўшмоқда. Этник корейслар иккала маданиятни ҳам яхши тушунганликлари сабабли, ўзларини ўзбек маданиятига, ўзбеклар эса корейс маданиятига яқинроқ ҳис қилишларига имкон берадиган боғловчи кўприк вазифасини сидқидилдан бажариб келмоқдалар.

Ташриф давомида Президент Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлари билан турли йўналишларда, жумладан, энергетика ва инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт, иқлим ва атроф-муҳит, фан-техника, таълим каби соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришни муҳокама қилишни режалаштирганмиз. Мамлакатларимиз ҳақида чуқур билимга эга ва жамиятда фаол роль ўйнаётган Ўзбекистондаги корейс диаспораси икки томонлама ҳамкорликни янада юқори даражага кўтаришда, ўйлайманки, мустаҳкам воситага айланади. Корея Республикаси ҳукумати бундан буён ҳам ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш мақсадида корейс диаспорасига эътибор қаратади ва қўллаб-қувватлашни давом эттиради.

– Мамлакатимизга ташрифингиз арафасида Ўзбекистон, унинг халқи ҳамда Ўзбекистон-Корея Республикаси ҳамкорлигига қандай тилаклар билдирган бўлардингиз?

– 1992 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён мамлакатларимиз ўртасида мустаҳкам ишонч ва дўстликка асосланган икки томонлама алоқалар ривожланди.

2019 йилда Корея Республикаси ва Ўзбекистон муносабатлари алоҳида стратегик шериклик даражасига кўтарилганидан кейин ҳамкорлигимиз янада яқинлик касб этаётир.

Айниқса, Президент Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг 2021 йилда Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи, ўтган йили БМТ Бош Ассамблеяси доирасидаги учрашувимиз ҳамда Ўзбекистонга бўлажак давлат ташрифим алоҳида стратегик шериклигимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бизнинг ҳукумат Марказий Осиёдаги ягона алоҳида стратегик шеригимиз ва асосий ҳамкоримиз бўлган Ўзбекистон билан янада ўзаро манфаатли ва истиқболли ҳамкорликка эришиш учун дўстона муносабатларни ривожлантиришда давом этади.

Биз турли соҳаларда, жумладан, энергетика ва инфратузилма, муҳим фойдали қазилмалар, таъминот занжирлари, соғлиқни сақлаш ва тиббий хизмат, таълим, рақамлаштириш, фан ва технологиялар, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит каби соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтирамиз.

Шунингдек, Корея Республикаси билан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар янада яқинлашиши учун халқларимиз ўртасидаги ишонч ва дўстликка асосланган гуманитар ва маданий алмашинувларни янада фаоллаштириш зарур, деб ҳисоблайман.

Ўзбекистон халқи ҳам Корея Республикасига нисбатан илиқ ва эзгу муносабатда.

Ўзбекистон халқи Корея Республикасига эзгулик ва барча яхшиликларни бундан кейин ҳам билдиради, деган умиддаман.

– Жаноб Президент, мазмунли суҳбат учун миннатдорлик билдирамиз, мамлакатимизга бўлажак ташрифингиз самарали ва муваффақиятли бўлишини тилаймиз.

– Раҳмат.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Чўнтакка зарба: Гўшт нархи “учиб кетди” – Ўзбекистонда март ойида 9,1% ошди!

Ўзбекистонда инфляция янада кучайди – йиллик кўрсаткич 10,3% га етди!

Криштиану Роналду мусулмон аҳлига мурожаат йўллади

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клубининг португалиялик юлдуз ҳужумчиси Криштиану Роналду мусулмон аҳлини Ҳайит байрами билан табриклади.

🔴 БАА судидан шов-шувли қарор: ўзбекистонликлар ўлимга ҳукм қилинди!

БААда уч нафар ўзбекистонликнинг тақдири ҳал бўлди.

Украиналик асир: "Украина Қуролли кучлари қарийб уч йилдан бери хорижий снарядлардан фойдаланиб келмоқда"

Александр 2022 йилнинг ёзидан бери Донецк йўналишидаги ҳарбий амалиётларда қатнашган ва Угледар яқинидаги ўрмон плантациясида таслим бўлган.

АҚШ мудофаа вазирининг қўлида арабча ёзилган татуировка борми?

Тахминларга кўра, татуировкалар у лавозимига киришганидан кейин туширилган

Қувайт энди Эронга ошкора ваъда берди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиан чоршанба куни тушда Қувайт амири Наваф Ал-Аҳмад Ал-Жобир Ас-Сабоҳ билан телефон орқали суҳбатлашди

АҚШ Украина билан урушдан кейин Россия учун янги режа таклиф қилади

Бу ҳақда National Interest нашри ёзмоқда.

Чернобил ҳайвонларида кутилмаган суперқобилиятлар аниқланди

Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.

Россиянинг уруш машинаси тезлашмоқда

Россия ўз ҳарбий салоҳиятини таҳлилчилар башорат қилганидан ҳам тезроқ оширмоқда.

Шов-шув! Хитой денгиз остида 100 миллион тонна нефть топди!

Денгиз тубида катта бойлик! CNOOC тарихий нефть кашфиётини эълон қилди!

Криштиану Роналду нима учун Жоржинага уйланмаётганлигини тушунтирди

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби шарафини ҳимоя қилаётган жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригес билан муносабатларини нега ҳалигача расмийлаштирмагани ҳақида гапирди.

"Турк йигитлари руслардан аёлларини тортиб олмоқда"

"Россия фахрийлари" турк сериалларига қарши кураш бошлади.

Россия аэропортида ўзбекистонликлар қўлга олинди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарёда помидорни шпаклёвкага "айлантиришди"

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида аниқланишича, транзит тартибида қўшни давлатга чиқиб кетиши лозим бўлган 20 тоннадан зиёд помидор ноқонуний равишда Термиз туманидаги омборлардан бирига тушириб қолдирилган.

Путинга Украинадан "қўнғироқ қилишди"

Россия президенти Владимир Путинга Украинадан одамлар "яширин тарзда" қўнғироқ қилган.

Ноёб ер металлари учун глобал рақобат кучаймоқда: Қозоғистон шов-шувли кашфиётни эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина нодир ер ресурсларига Киев учун ҳақоратли шартлар асосида кириш ҳаракатларига ва Россиянинг Трамп билан савдолашишда ўз захираларидан фойдаланишга интилиши фонида сенсацион ҳодиса юз берди.

Лавров Путиннинг махсус вакили билан ўриндиқ учун тортишди

Россия президенти Владимир Путин АҚШ билан музокаралар олиб бориш учун ўзаро келишмовчилик мавжуд бўлган музокарачиларни Саудия Арабистонига юборди.

Рубль минусга кетди

Рубль қуламоқда, нефть нархи тушди, валюта жавоб қайтарди.

Украина шаҳрига даҳшатли ҳужум уюштирилди

Маълум қилинишича, россияликлар аҳоли яшайдиган ҳудуднинг марказига баллистик ракета билан зарба берган.

Жаҳон етакчиси роли учун АҚШга ўриндош топилди

"АҚШдан сўнг дунёга биз етакчилик қиламиз” – Канададан шов-шувли даъво!

Тошкент вилоятида дорихонадан пул ўғирлаган эркак 8 йилга қамалди

Айбланувчи қарзларини тўлаш учун маст ҳолда жиноят содир этганини судда тўлиқ тан олган.

Журналист ва блогер Жасур Ҳамроев 42 ёшида вафот этди

Бу ҳақда Муниса Ризаева ўз саҳифасида ёзиб қолдирди.

Полша президентликка номзодлар сони бўйича рекорд ўрнатди

Полшада президентлик сайловлари 18 май куни бўлиб ўтади, иккинчи тур 1 июнда бўлиши мумкин.

Мексикада қуш гриппи билан касалланган биринчи одам аниқланди

“Репорт”нинг хабар беришича , бу ҳақда Мексика соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилган.

Бенямин Нетаняху 7 апрель куни Оқ уйга ташриф буюради

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху душанба куни Оқ уйга ташриф буюриб, АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашишни режалаштирмоқда.

Техасда қизамиқ эпидемияси тасдиқланган ҳолатлар сони 481 тага етди

Бу ҳақда “Репорт” телеканали хабар берди NBC News Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Япониядаги бахтсиз ҳодисада 30 дан ортиқ киши жароҳат олди

Ҳозирда полиция воқеа сабабларини ўрганмоқда.

Хитой самолётлари ва кемалари Тайванга яқинлашмоқда

Бу ҳақда Тайван Мудофаа вазирлигининг Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берилган.

Трамп тарифларидан сўнг дунёнинг энг бой одамлари бир кунда 208 миллиард доллар йўқотишди, - Bloomberg

Трампнинг йирик божлар жорий этиши жаҳон бозорларининг кескин пасайишига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Bloomberg. Дунёнинг энг бадавлат 500 кишиси бир кунда уларнинг бойлиги 208 миллиард долларга камайганини кўрди, ярмидан кўпи ўртача 3,3 фоизга камайган.

АҚШ Россияга "тинчлик учун" соат қўйди – муддат ҳафталарда ҳисобланади!

АҚШдан Россияга сўнгги огоҳлантириш: Тинчликка тайёрмисиз ёки...?

АҚШ Россия тинчликни истамаслигини англаб етди

Саволлар қолмади. Ермак АҚШга Россия ҳақидаги ҳақиқатни очди.

Босқинчи Исроил аёл ва унинг қизини ўлдирди

Сўнгги бир кунда Ғазо бўйлаб амалга оширилган Исроил ҳужумларида асосан аёллар ва болалар ўлдирилмоқда.

Нурафшонда ҳам боғча опа болаларни калтаклади

Шу куннинг ўзида шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан масъуллардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, муассасада ўрганиш ишлари олиб борилган.

АҚШда торнадо оқибатида етти киши ҳалок бўлди

Тўфон Теннесси штатида беш кишининг ўлимига сабаб бўлган. Индиана штатида 27 ёшли эркак юк машинасининг электр узатиш линиясига тўқнашиши оқибатида вафот этди.

Қўқонда бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Унинг 1992 йилда туғилган турмуш ўртоғи М.А., 7 ва 1 ёшли ўғиллари ҳамда 6 ёшли қизи вафот этган.

Тошкентда электромобил ёниб кетди

ЙТҲ ортидан ҳайдовчига шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган

Венгрия Халқаро жиноий суддан чиқишни эълон қилди

Бу ҳақда мамлакат бош вазири девони раҳбари Гергели Гуляс маълум қилди.

Бразилиядаги университетда отишма, қурбонлар бор

Ҳисобот бу ҳақда Бразилиянинг Г1 порталига таяниб хабар беради.

АҚШ тарифлари глобал савдони камайтиради

Бу ҳақда Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала маълум қилди .

Германия ва Австрия Серб Республикаси президентига киришни тақиқлайди

“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда Австрия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Беате Майнл-Райзингер ҳамда Германия ташқи ишлар вазирлигининг Европа ва иқлим масалалари бўйича давлат вазири вазифасини бажарувчи Анна Люрман баёнот берди.

Германия ва Австрия Серб Республикаси президентига киришни тақиқлайди

“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда Австрия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Беате Майнл-Райзингер ҳамда Германия ташқи ишлар вазирлигининг Европа ва иқлим масалалари бўйича давлат вазири вазифасини бажарувчи Анна Люрман баёнот берди.

Америкага душман бўлиш хавфли, дўст бўлиш — ўлимга тенг - Киссенжер

Генри Киссинжернинг ушбу сўзлари АҚШнинг янги божларида ўз аксини топди. Америка ўзининг азалий ҳамкорлари — Япония ва Жанубий Кореяга ва НАТО давлатларига қарши улкан божлар киритди.

АҚШ ҳукумати ходимларига хитойликлар билан ишқий муносабатлар ўрнатишни тақиқлади

Разведка манбаларига кўра, Хитой ҳокимияти махфий маълумотларни қўлга киритиш учун "асал тузоқ" тактикасидан фаол фойдаланмоқда.

Россиянинг уруш машинаси тезлашмоқда

Россия ўз ҳарбий салоҳиятини таҳлилчилар башорат қилганидан ҳам тезроқ оширмоқда.

Россия Ту-22 стратегик ракета ташувчи самолётларини йўқотмоқда

Украинага қарши кенг қамровли уруш давомида Россия ўзининг Ту-22М стратегик ракета ташувчи самолётлари паркининг деярли 10 фоизини йўқотди.

Исроил Ғазодаги мактаб бошпанасига ўнлаб одамлар ҳалок бўлганидан сўнг яна ҳужум қилди

Маълум қилинишича, Ғазо шаҳридаги мактабга сўнгги бир неча дақиқа ичида Исроил томонидан яна бир ҳаво ҳужуми амалга оширилди.

Руслар Сербия президентининг Қизил Армия ҳақидаги гаплари туфайли хафа бўлди

Сербия президентининг СССР ёрдами ҳақидаги фикрлари Русларга тушунарсиз бўлди.

Россияда одам ови: ўғирланганлар зўрлаб урушга юбориляпти!

Сирли йўқолишлар ортида ким турибди?

Пентагон: "Бюджет етишмаслиги АҚШга коинотда устунликни таъминлашга халақит беради"

Бундай позицияни АҚШ Коинот кучлари қўмондони генерал Ченс Салтцмен Конгресс ҳузуридаги мустақил комиссиядаги тингловда айтиб ўтди.

Олтиннинг янги тарихий рекорд нархи: Пулдорлар хавфсиз мулкка шошилмоқда

Тарихда илк бор олтин нархи 3200 долларни ошди...

Исроил тунда Суриядаги авиабазаларга зарбалар берди

Таъкидлаш жоизки, ҳужумлар нишонига айланган ҳудудлар Сурияда ҳокимият тепасига келган “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” гуруҳининг назорати остида.

Мьянмада 100 соат давомида вайрона остида қолган эркак қутқариб олинди

Қутқарувчилар эркакни 6 қаватли бино вайроналари остида топиб, тирик ҳолда чиқариб олишди.

Ҳиндистонда петарда омборида юз берган портлаш оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Полиция тарқатган дастлабки маълумотларга кўра, петардалар ноқонуний равишда сақланган ва сотилган бинонинг қулашига олиб келди.

Путин "Тез орада ўлади"

Уруш давомида Путиннинг соғлиғи ҳақида турли миш-мишлар тарқалди...

Европа давлатлари Трампнинг мудофаа учун ЯИМнинг 5 фоизини ажратиш талабини тушунмаяпти — Associated Press

"Европа таажжубда, Доналд Трамп Россияни улар учун хавф деб ҳисобламаса, нима учун NATO аъзоларидан Ялпи ички маҳсулотларнинг 5 фоизини мудофаа харажатларига сарфлашни талаб қилмоқда?"

Қозоғистон ер остидаги ғазнасини очди: Мамлакатда камёб ер металларининг йирик кони аниқланди

Янги кон Қозоғистонни МЕТАЛЛ ИМПЕРИЯСИГА айлантирадими?

Абдуқодир Ҳусанов «Сити»нинг «Лестер»га қарши ўйин қайдномасига ҳам киритилмади

«Манчестер Сити» бугун 23:45'да "Лестер"ни ўз уйида қабул қилади.

Маск нашавандми?

Маск ва гиёҳвандлик можароси! Конгресс текширувни талаб қилади.

Трамп Сурия раҳбари билан учрашиш истагида юрибди

АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистонига бўлажак ташрифи чоғида Суриянинг ўтиш давридаги раҳбари Аҳмад аш-Шараъа билан учрашмоқчи.

АҚШ Гренландияни сотиб олиш харажатларини ҳисоблаб чиқмоқда

АҚШ Гренландияни сотиб олса, нима бўлади? Оқ уйда ҳисоб-китоб бошланди!

Хитой армияси Тайванни қуршовга олди! Расмий видеолавҳа эълон қилинди

Тайван атрофида кескинлик! Хитой 76 самолёт ва 15 кема билан ҳаракатланди.

Хоразмда ёқилғи систернасини тозалаётган 21 ёшли йигит заҳарланиб ҳалок бўлди

Маълум бўлишича, 1999-йилда туғилган, ушбу бензин қуйиш шохобчасида ишчи-оператор бўлиб ишловчи фуқаро И.К. 27 март куни соат 13:30 ларда таниши З.Р.нинг уйига бориб, бензин қуйиш шохобчасидаги 10 тонналик цистернанинг ичини тозалаш кераклигини, эвазига иш якунлангандан сўнг хизмат ҳақини беришини айтган.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Юридик бошқармаси юристконсульти 70 минг АҚШ доллари пора олаётганида қўлга тушди

Шунингдек, юристконсульт муқаддам ўзининг воситачисидан олган 50 минг АҚШ долларидан 10 минг АҚШ долларини компенсация маблағининг ўтказилиш жараёнини тезлаштириб бериши учун Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг бош мутахассисига берганлиги маълум бўлди.

Чернобил ҳайвонларида кутилмаган суперқобилиятлар аниқланди

Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.

Исландияда вулқон отилиши туфайли машҳур курортдан одамлар эвакуация қилинди

Машҳур “Мовий лагуна” курорти хавф остида қолди ва у ердаги жойлардан одамлар шошилинч равишда эвакуация қилинди.

Армия ҳимоясига бекиниб олган қуролли сионист кўчманчилар фаластинликларга ташланди

Исроил аскарлари фаластинликлар қишлоғига ҳужум қилган кўчманчиларни ҳимоя қилди.

Путин ва Зеленский Трампни хафа қилди

Трамп учун "ёмон хабар" – Путин ва Зеленский унинг режасини рад этяптими?

Трамп Россияга ишонганди... Энди тинчликдан умидини узмоқда. Вашингтон қандай қадамлар қўяди?

Трамп ва Путин ўртасидаги ишонч синовда! Уруш давом этадими?

Путин Интерпол томонидан қидирувга берилган Додик билан учрашди

Россия президенти Владимир Путин Кремлда Москвага ташриф буюрган Босния ва Герсеговина таркибидаги Серб Республикаси президенти Милорад Додикни қабул қилди.

Киев АҚШ билан музокаралар учун асосий шартни айтди

Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига АҚШ билан ноёб ер металлари бўйича келишув Украинанинг Европа Иттифоқига йўлига зид бўлмаслиги кераклигини айтди.

Forbes дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида Алишер Усмоновни биринчи марта Ўзбекистон вакили сифатида қайд этди

Алишер Усмонов аввалги йиллардаги рўйхатларда Россия фуқароси сифатида кўрсатилар эди.

Сербия ва Венгрия ҳарбий иттифоқ тузишга интиляпти – Сербия Президенти Александр Вучич

Белград ушбу иттифоқ Хорватия, Албания ва Косово ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномасига жавоб бўлишини назарда тутмоқда.

"Аждаҳо ва фил рақси": Си Цзиньпин Ҳиндистонга мурожаат қилди

Хитой Халқ Республикаси (ХХР) раиси Си Цзиньпин Ҳиндистонни янада яқинроқ ҳамкорликка даъват этиб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар уларнинг рамзий ҳайвонлари - "аждаҳо ва фил рақси"га ўхшаши кераклигини таъкидлади.

Мьянмадаги иккита кучли зилзила қурбонлари сони 2700дан ошди

China Global Television Network (CGTN) нашри хабар беришича, у ҳалок бўлганлар сони 3000 кишидан ошиши мумкинлигини таъкидлади.

Японияда деярли 300 минг киши йирик зилзила қурбонига айланиши мумкин – Reuters

Расмийларнинг тахминларига кўра, Нанкай ер ёриғи ҳудудида йирик зилзила содир бўлган тақдирда 298 минг киши қурбон бўлиши, мамлакатнинг иқтисодий йўқотишлари эса 1,81 триллион долларга етиши мумкин.

Мянмадаги зилзила қурбонлари сони 2700 нафардан ошди

Мянма раҳбари ҳалок бўлганлар сони 3000 кишидан ошиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Исроил Байрутнинг жанубий чеккасига зарба берди

Reuters агентлигининг гувоҳларга таяниб хабар беришича, ҳарбий самолётлар Ливан пойтахти узра пастдан учиб ўтган ва бутун шаҳарда кучли портлашлар эшитилган.

Малайзиядаги газ қувурида кучли портлаш юз берди

Олов устуни тахминан 500 метр баландликка кўтарилди.

Бухородаги боғчада 1,5 ёшли бола ток уриши оқибатида вафот этди

Айни пайтда ИИБ томонидан боланинг ўлим сабаблари юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Бутун дунё қидираётган Додик Москвада – Кремл деворлари ёнида видео эълон қилди!

Босния судидан Москвагача – Додик Россия пойтахтида пайдо бўлди!