Коллеж ва техникумларга имтиҳонлар 20 ноябрдан 30 ноябргача ўтказилади

Коллеж ва техникумларга имтиҳонлар 20 ноябрдан 30 ноябргача ўтказилади

Бу ҳақда АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманида ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди:

— Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ва Давлат комиссиясининг 7-сон баёнига кўра, коллеж ва техникумларга ҳужжат топширган абитуриентлар учун саралаш имтиҳонлари 20 ноябрдан 30 ноябрга қадар (шу куни ҳам) ўтказилиши белгиланган.

✏️ Тест синовларини ташкил этиш тартиби олий таълим тест жараёнларига ўхшаб кетади. Яъни, икки босқичда ўтказилади. Абитуриентлар тест синовлари белгиланган вақтдан 1 соат олдин келиши талаб этилади.

Тест синовларига фақат паспорт ва рухсатнома билан киритилади.

❗️Тест синовлари иккита мутахассислик фанидан иборат бўлиб, ҳар битта фанда 30 тадан савол бўлади. Ҳар битта фан учун 1 соатдан вақт ажратилади.

📄 Умумий балл 189 бални ташкил этади. Бунда биринчи блок учун 3.2 балл, 2 блок учун 3.1 балл берилади.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!