Германия футбол иттифоқи (DFB) мураббий Юрген Клоппга йилига 7 миллион евро миқдоридаги маош билан тўрт йиллик шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, 59 ёшли мутахассис «Бундестим»нинг собиқ мураббийи Юлиан Нагельсмандан кўпроқ даромад олади. Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Нагельсманнинг йиллик маоши 4-6 миллион евро атрофида бўлганини хабар қилганди.
2025 йилдан бери Клопп «Red Bull» компаниясида халқаро алоқалар бўйича директор лавозимида ишлаб келмоқда. Унинг ушбу компания билан тузган шартномаси 2029 йил охиригача амал қилади. «Red Bull»га ўтишдан олдин мутахассис 2015 йилдан 2024 йилгача «Ливерпуль» клубини бошқарган.
3 июль куни Германия футбол иттифоқи (DFB) Юлиан Нагельсман билан шартнома муддатидан олдин бекор қилинганини эълон қилди ва Клопп билан музокаралар олиб бориш ниятида эканини маълум қилди.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.