Кийимнинг ҳўли билан намозга чиқиш мумкинми?

Кийимнинг ҳўли билан намозга чиқиш мумкинми?

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Мен жунублик асарини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан ювиб қўяр эдим. У зот намозга кийимларидаги сувнинг ҳўли билан чиқар эдилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Оиша онамизнинг «жунублик асарини» деганлари, манийнинг асари деганидир. Чунки инсондан маний чиққанда жунуб бўлади.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1.Кийимга маний тегса, ювиб ташлаш зарурлиги.

2.Аёл киши эрининг кийим-бошларини ювиб, тузатиб бориши кераклиги.

3.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мутавозе эканликлари.

4.Кийимнинг ҳўли билан намозга чиқиш мумкинлиги.

5.Маний нажосат экани.

Manba: islom.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!