Китоб туманида дастлабки замонавий кўриниш ва қулайликларга эга бўлган кўп қаватли уйлар қурилиши бошланади.
Китоб шаҳри Катта йўл кўчасида қад ростлайдиган «YANGI HAYOT» турар жой мажмуаси қурилиши «SAIDAKBAR BULDINGS» корхонаси томонидан амалга оширилади.
«Nasafnews» мухбири уйларнинг нарх-навоси билан қизиқди.
Маълум бўлишича, 4-қаватдан 7-қаватгача бўлган турар-жойлар 18 фоизга 20 йилга кредитга берилади. Бошланғич тўлови бор.
2 ва 3-қаватда жойлашган уйларнинг тўловини 18 ойга амалга оширишингиз керак бўлади.
2-қаватда жойлашган 2 хонали уй 277 млн сўм.
3-қаватда жойлашган 2 хонали уй эса 257 млн сўмни ташкил қилади.
3-қаватда жойлашган 3 хонали уй 317 млн сўм
2-қаватда жойлашган 3 хонали уй эса 465 млн сўм (Тўловни 18 ой давомида тўлиқ амалга ошириш даркор)
20 йилга кредитга бериладиган уйлар нархи
4-қаватдан 7-қаватгача бўлган 2 хонали уйлар нархи 257 млн сўм. Бошланғич тўлов 77 млн сўм.
4-қаватдан 7-қаватгача бўлган 3 хонали уйлар нархи эса 317 млн сўм. 85 млн cўм бошланғич тўлов тўлашингиз керак.
Мазкур турар жойлар 2021 йил сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.