1. Бармоқларни ҳўллаб китоб ўқишга одатланманг. Биринчидан, маданиятсизлик, бу китобхонга ярашмайди. Иккинчидан, китобингизни сиздан аввал шу тарзда ўқиган ёки энди ўқиши мумкин… (Маданият ўқилган китоблар сони эмас, тушунилган китоблар сонидир)
2. Китобни букмасдан ўқинг – ҳали бу китобни оила аъзоларингиз ҳам ўқиши лозим.
3. Оқ вароқли китоб кўнгилни кўтаради, аммо кўзингизни тез чарчатади, излаб кўринг бошқа нашриёт шу китобни сариқ қоғозда чиқарган бўлиши мумкин.
4. Катта, оғир китоблар тик ҳолда сақланса китоб вароқлари муқовадан ажраб кетади, бу ҳолат катта китоблар узоқ муддат тик ҳолда сақлангандан кейин юз беради. Бунинг олдини олишнинг йўлларидан бири китоблар остига қалин фольга солиб қўйиш.
5. Сотиб олаётган китобингизни қаттиқ муқовада бўлишига эътибор беринг, қаттиқ муқовадаги китоблар узоқ яшайди. Юмшоқ муқовадаги китобни бошқа нашриётда қаттиқ муқовада чиқарилган варианти ҳам бўлиши мумкинлигини унутманг!
6. Китобингизни ҳеч қачон қуёшда қолдирманг!
Қуёшда қолган китобни суви қочади ва йиртилувчан бўлиб қолади. Устига устак ёстиқдай бўлиб шишиб кетади. Ишонмасангиз, вақтингизни ўғирлаган бирор китобда синаб кўришингиз мумкин.
7. Китоб дўконидаги бирор китоб ёқмаса, чиқиб кетишга шошилманг, ҳар бир китобчининг топилмалар сандиғи бўлади. Уни очишга мажбур қилинг!
8. Кўпчилик китоб ўқисам, уйқум келади дейишади. Китобдан узоқлашишнинг оқибати шу, ҳам ақл ҳам жисм уйқуга кетади. Китоб ўқиганда уйқу келиши доимий китоб ўқишга одатланилганда ўз ўзидан йўқолиб кетади… Аммо китобхонга айлангунингизгача сизга ёрдам берадиган бир неча тавсиялар ҳам бор. Биринчи: Уйқу келиши бошланганда китобни баланд овоз чиқариб ўқий бошланг. Иккинчи: Уйқу кела бошлаганда жойингизни ўзгартиринг, бироз дам олинг.
9. Китобларни ўқиш жараёнида сизда пайдо бўлган фикрларни ёзиб боринг. Зеро ёзувчилар шу тарзда пайдо бўлади. Бу иш сизга ўқиган китобларингизни ёдда сақлашга ҳам ёрдам беради. Унутмангки ўқиган ҳар бир қаторингиз миянгизда қолади ва қачонлардир сизга беминнат хизмат қилади.
10. Сўзим охирида айтмоқчиманки, СИЗ ЛАҲЗАЛАРДАН ИБОРАТСИЗ! Ҳар бир онингизни абадиятга муҳрланг! Келажагингизга сармоя бўла оладиган китобларни ўқинг!
Юқоридагиларни ёзарканман ҳаёлимга китобларимни буклаб, тагига чизиб ўқийдиган дўстларим келди. Китоб парашютга ўхшайди, очилмаса фойда бермайди! Мен бир китобсевар инсон сифатида ўзим каби китобсевар китобхонларга баъзи тавсияларни бермоқчи бўлдим ҳолос, азиз дўстим қандай ўқисангиз ҳам ўқисангиз бас!
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
22 май куни эълон қилинган баёнотда айтилишича, агар Россия ўт очишни тўхтатмаса, G7 давлатлари барча мумкин бўлган вариантларни, жумладан, санкцияларни янада кучайтиришни кўриб чиқишда давом этади", дея хабар бермоқда газета.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.