Кикшеринг хизматининг афзалликлари ва камчиликлари

A A A
Кикшеринг хизматининг афзалликлари ва камчиликлари

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда кикшеринг хизматининг афзалликлари ва камчиликларини таҳлил қилди.

Кикшеринг (инглизча "kick" - "оёқ билан тепиш" ва "sharing" - "биргаликда фойдаланиш") - бу электр самокатларни қисқа муддатга ижарага олиш хизмати.

2022 йилнинг апрель ойида Тошкентда биринчи кикшеринг хизмати йўлга қўйилди ва қисқа вақт ичида оммалашди.

Бироқ, мазкур транспорт воситаларининг бетартиб ҳаракатланиши пиёдалар, велосипедчилар ва автомашиналар учун қатор муаммоларни юзага келтирмоқда.
Афзалликлари:
- қисқа вақт ичида А нуқтадан Б нуқтага етиб бориш учун қулай;
- автомобилга нисбатан нархи арзон;
- шахсий автомобилларга муқобил восита бўлганлиги сабабли тирбандликни камайтиради;
- экологик тоза транспорт.
Камчиликлари:
➖ самокатларнинг автомобиль йўлидаги бетартиб ҳаракати ҳайдовчиларда стрессни келтириб чиқаради;
➖ пиёдалар йўлагида кимўзарга ўйнаш қариялар, болалар ва ногиронлар учун хавф туғдиради;
➖ қурилмадан бир вақтда бир неча киши фойдаланиши;
➖ электр самокатларнинг йўлларда бетартиб қолдириб кетилиши пиёда ва автомобиллар ҳаракатига салбий таъсир кўрсатади;
➖ вояга етмаганлар ва маст ҳолдаги кишиларнинг электр самокатларни ижарага олиши.

Электр самокатлар билан боғлиқ нохуш ҳодисалар статистикаси:
1. Италияда сўнгги икки йил ичида электр самокатлар иштирокида рўй берган йўл транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) оқибатида 17 киши вафот этган.
2. Францияда 2022 йилда электр самокатлар 27 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Хусусан, Парижда 3 киши ҳаётдан кўз юмган ва 459 киши жароҳатланган.
3. Буюк Британияда 2021 йил 10 нафар фойдаланувчи тўқнашув оқибатида оламдан ўтган, 331 нафари оғир жароҳат олган.
4. Германияда 2022 йилда электр самокатлар иштирокида жами 442 та бахтсиз ҳодиса рўй берган.

Шу боис хорижий мамлакатларнинг ҳукуматлари қурилмалардан фойдаланишни тартибга солишга қаратилган бир қатор чора-тадбирларни кўрмоқда. Хусусан:
▪️Жорий йилнинг апрель ойида Парижда ўтказилган референдумда иштирок этганларнинг 90 фоизи ушбу транспорт воситаларини таъқиқлаш тарафдори эканлигини билдирган.
▪️2022 йилда Хельсинкида дам олиш кунлари ярим тундан кейин электр самокатларни ижарага олиш таъқиқланди.
▪️Японияда электр самокатда давлат рақами ва ён ойналари бўлиши керак, шунингдек, уларнинг пиёдалар йўлагида ҳаракатланиши ҳам таъқиқланган.
▪️Буюк Британияда электр самокатдан фойдаланувчида Q тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши даркор.
▪️Дания, Испания ва Норвегияда махсус дубулға кийиш 2022 йилдан бошлаб минимал техник стандарт сифатида жорий қилинган.
▪️Россияда 2023 йилдан электр самокатлардан фойдаланувчиларнинг юк ва бошқа йўловчиларни ташиши таъқиқланди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига “электр самокат” тушунчаси киритилмаган. Мазкур қурилмаларни қулай шаҳар транспорти сифатида ривожлантириш учун қонунчиликни такомиллаштириш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш мақсадга мувофиқ. Хусусан:
➖ йўл ҳаракати қоидаларига “электр самокат” тушунчасини киритиш ва улардан фойдаланишнинг тартибини белгилаш;
➖ пиёдалар серқатнов ҳудудларда тезликни автоматик пасайтириш технологиясини қўллаш;
➖ қурилмадан бир вақтнинг ўзида икки кишининг фойдаланиши, шунингдек, маст ҳолатда бошқаришнинг олдини олиш механизмини ишлаб чиқиш;
➖ қурилмалардан фойдаланишда ёш чегарасини жорий этиш (Face-ID технологиясидан фойдаланиш);
➖ электр самокатларни тунда ижарага олишни чеклаш;
➖ электр самокатлар турадиган махсус жойларни ташкил этиш.

Мазкур чора-тадбирлар электр самокатлардан фойдаланишда хавфсизликни ошириш, нохуш ҳодисалар содир бўлиши ҳамда аҳоли ўртасида ушбу экологик ва қулай транспорт турига нисбатан салбий фикр уйғонишининг олдини олишга хизмат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

“Агар менинг қўлимда бўлса, мен нефтьни олиб қўяр эдим. Лекин АҚШ халқи буни тушунмайди деб ўйлайман,” — Трамп

Эрон халқи қурол олса, қаршилик кўрсатади. Агар уларда қурол бўлса, Эрон жуда тез таслим бўлар эди.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Самарасиз ишлаётган давлат корхоналари сони эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

И.Б. Исманов 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимини ишлаган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.