Кикбоксинг бўйича жаҳон кубоги пойтахтимизда ўтади

Кикбоксинг бўйича жаҳон кубоги пойтахтимизда ўтади

Сўнгги йилларда мамлакатимизда йирик спорт тадбирлари юқори савияда ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан яна бири 2024 йилнинг 24-29 сентябрь кунлари Тошкентда ўтказилади.

Ушбу кунлар оралиғида пойтахтимиз кикбоксинг бўйича жаҳон кубогига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Халқаро кикбоксинг ассоциациясининг 2024 йил учун мўлжалланган тақвимида хабар берилган. Жаҳон кубоги Тошкент шаҳридаги қайси мажмуада ташкил этилиши ҳақида ҳали аниқ маълумот берилмади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кикбоксинг терма жамоаси 2023 йил ноябрь ойида Португалияда ўтказилган жаҳон чемпионатида 3 тадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!