АҚШ Украина билан табиий ресурслар бўйича келишув имзолаганидан сўнг Киевга 50 миллион долларлик қурол сотмоқчи.
Бу ҳақда Украинанинг Kyiv Post газетаси хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, етказиб бериш тўғридан-тўғри сотиш орқали амалга оширилади. Бу Доналд Трамп АҚШ президенти лавозимига киришганидан бери бундай операцияга биринчи рухсатдир.
Аввалги ёрдамдан фарқли ўлароқ, янги етказиб беришлар тижорат асосида амалга оширилади. Нашр бу ҳолатда фойдали қазилмалар бўйича битим механизми қўлланилиши ёки қўлланилмаслигига аниқлик киритмаган, бу эса ҳарбий ёрдамни АҚШ ва Украина ўртасидаги умумий инвестиция фондига ҳисса сифатида ҳисобга олиш имконини беради. Киевга топширилиши керак бўлган қуролларнинг аниқ турлари айтилмаган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.