Шарқий Африка Ҳамжамияти раҳбари ва Кения президенти Ухуру Кенятта Конго Демократик Республикасидаги можарога барҳам бериш учун у ерга қўшин жўнатиш керак, деган фикрда.
Кения ҳукуматидан берилган ёзма баёнотда, Уҳуру Кеняттанинг Шарқий Африка раҳбарлари билан бир неча марта қўнғироқлашгани ва уларни Конго Демократик Республикаси хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлаш учун Итури, Шимолий Киву ва Жанубий Киву вилоятларига қўшин жўнатишга чақиргани билдирилди.
Конго шарқидаги можаролар минтақавий тинчликка жиддий хавф туғдираётганини таъкидлаган Кенятта бу масала Найробида 19 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган Шарқий Африка Ҳамжамиятига аъзо давлатлар ҳарбий қўмондонларининг йиғилишида муҳокама қилинишини айтди.
"Мен Конгодаги барча қуролли гуруҳлар зудлик билан қуролларини ташлаб, барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ва сиёсий жараёнда иштирок этишга чақираман", деди Кенятта.
Бундан ташқари, Кения президенти Конго шарқини демилитаризация қилинган ҳудуд деб эълон қилишни таклиф қилди.
Бир неча ҳафтадан бери Конгонинг шарқий қисмида армия ва М-23 гуруҳи аъзолари ўртасида шиддатли тўқнашувлар бўлиб, қуролли гуруҳлар айрим ҳудудларни назорат остига олишга ҳаракат қилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.