Кения филларнинг оммавий қирилишининг эҳтимолий сабабини аниқлади
Кениядаги Амбосели миллий боғи яқинида филларнинг оммавий ўлимига сиянид заҳарланиши сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.
Бу ҳақда Citizen Digital нашри Кения ёввойи табиат хизмати (KWS)га таяниб хабар берди.
KWS маълумотларига кўра, сўнгги бир ой ичида Амбосели миллий боғи экотизимида яқин атрофдаги помидор плантацияларига сепилган пестицидларни истеъмол қилганидан кейин 15 та фил нобуд бўлган.
KWS бош директори Эрастус Канги ўлган ҳайвонлардан олинган намуналар бўйича дастлабки лаборатория натижалари қишлоқ хўжалиги кимёвий моддалари билан заҳарланишни кўрсатаётганини айтди.
Нашрнинг таъкидлашича, Кимана қўриқхонаси энг катта йўқотишларга дуч келган, бешта катта ёшли урғочи ва битта бузоқ қисқа вақт ичида нобуд бўлган.
Мутахассислар фил подаларини кузатишда ва уларнинг ўлими ҳолатларини текширишда давом этмоқдалар.
Kenyans.co.ke сайти аввалроқ Амбосели миллий боғи ҳудудида сўнгги икки-уч ҳафта ичида турли ёшдаги ва жинсдаги камида 16 та филнинг жасади топилгани ҳақида хабар берган эди. Ўлим сабабини аниқлаш учун ветеринар шифокорлар чақирилган.
