Кеча, 100 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахсни ДХХ қўлга олди

Кеча, 100 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахсни ДХХ қўлга олди

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Сурхондарёда ДХХ ходимлари томонидан ноқонуний “ер савдоси”га чек қўйиш учун тезкор тадбир ўтказилди.

ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура Департаментининг Денов туман бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тезкор тадбирда 100.000 АҚШ долларига ер сотишни режалаштирган шахс қўлга олинди.

Яъни, Денов туманида яшовчи, “Қорахон Халифа Денов” фермер хўжалиги раиси М.Х. ўзи раҳбарлик қилаётган ф/х.га тегишли бўлган 1 га. ер майдонини фуқаро И.Қ.га 100.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу пуллардан 20.000 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!