Каттақўрғон туманида 3,4 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган яширин цех фаолиятига чек қўйилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан “Ҳудудгазтаъминот” Самарқанд вилояти ҳудудий филиали ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “O.A.” МЧЖ раҳбари У.О. тумандаги “Энам яхши” қишлоғидаги нотурар бинода оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этиб, тижорат мақсадида юқори босимли газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 2 млн. 200 минг куб. метр табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 3,4 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).