Канадалик рэпер, бастакор ва мусиқий продюсер Дрейкнинг Торонтодаги кўчмас мулки кучли сел ва бўронлар туфайли сув остида қолди. Бу ҳақда хонанда ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади “Корреспондент.net”
Дрейк ижтимоий тармоққа ёмон об-ҳаво натижасида жабр кўрган хонадон суратини жойлаштирди. 4,5 минг метр квадрат майдонга эга ҳашаматли уйнинг поли сув билан тўлган эди. Расмда рэпернинг ёрдамчиси кучли сув оқими келаётган шиша эшикни базўр ушлаб туришга уринаётгани акс этган
Тоronto Hydro электроэнергия компанияси CBC телеканалига берган баёнотида 16 июль, сешанба куни ноқулай об-ҳаво шароити туфайли шаҳарнинг кўплаб кўчаларини сув босиши ҳақида огоҳлантирган эди. Ўша куни ертўлаларни сув босгани ҳақида 700 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. 167 мингдан ортиқ истеъмолчи электр таъминотисиз қолган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан бўлиб ўтган суҳбат якунларига кўра, Украина ҳарбий жиҳатдан мағлубиятга учраганини маълум қилди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.